solution icon
"НОТАРИУС" АВТОМАТЛАШТИРИЛГАН АХБОРОТ ТИЗИМИ.
Тизим Ўзбекистон Республикасида нотариал ҳаракатларни рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ тегишли маълумотларни тайёрлаш, тўплаш, қайта ишлаш, алмашиш ва эълон қилиш бўйича жараёнларни автоматлаштириш учун мўлжалланган e-notarius.uz
Афзалликлари
  • advantage icon Автоматлаштирилган ахборот тизими Давлат ташкилотларининг 30 дан ортиқ веб-сервислари билан интеграция қилинган
  • advantage icon Онлайн-калькулятор функциясининг мавжудлиги
  • advantage icon Тизим ўз иш фаолиятини 24/7 принципида амалга ошира олади
Тизим ҳақида

Ўзбекистон Республикасининг “Ахборотлаштириш тўғрисида”, “Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида”, “Электрон ҳукумат тўғрисида” ва “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги қонунлари.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 декабрдаги “Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5278-сон Фармони;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикасида нотариат тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5816-сон Фармони;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 апрелдаги “Давлат хизматлари кўрсатиш тизимини жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3662-сон қарори;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 майдаги “Низоларнинг олдини олишга қаратилган институт сифатида нотариат тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3741-сон қарори.

Норматив-ҳуқуқий асос рақами: 2017 йил 12 декабрдаги ПФ-5278. Тизим Ўзбекистон Республикасида нотариал ҳаракатларни рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ долзарб маълумотларни тайёрлаш, тўплаш, қайта ишлаш, алмашиш ва эълон қилиш жараёнларини автоматлаштириш учун мўлжалланган.

Тизимнинг мақсадлари

барча маълумотларни киритиш шаклларини тубдан қайта кўриб чиқиш, шунингдек, нотариал ҳаракатларни рўйхатга олишни ҳисобга олган ҳолда уларни кейинчалик қайта ишлаш, бошқа органларнинг маълумотлар базаларида зарур маълумотларни қидириш шаклларини бирлаштириш, талаб қилинадиган назорат майдонларини шакллантириш;

«e-notarius.uz» ахборот портали ва унинг мобил иловасини яратиш бўйича тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқиш;

Масофавий хизмат кўрсатиш билан боғлиқ нотариал ҳаракатларни амалга ошириш механизмини жорий этиш;

Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали идоравий нотариал архивдан электрон имзо билан тасдиқланган ҳужжатлар нусхаларини олиш тартибини жорий этиш бўйича тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқиш.

Идоравий нотариал архивларда сақланаётган кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларнинг пайдо бўлиши билан боғлиқ битимларни рақамлаштириш бўйича тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва ягона электрон нотариал архив фондини шакллантириш;

Суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд (судья) томонидан кўчмас мулкни ва автомототранспорт воситаларини бошқа шахсга бериш ҳамда мулкни олиб қўйиш тақиқланганлиги тўғрисидаги маълумотларни “Нотариус” автоматлаштирилган ахборот тизимига тўғридан-тўғри киритиш, шунингдек, тақиқни олиб ташлаш (ҳисобга олиш) механизмини жорий этиш;

Ўзбекистон Республикаси консуллик муассасалари консуллари томонидан тасдиқланган ариза ва ишончномаларни «Нотариат» автоматлаштирилган ахборот тизимига юбориш тартибини жорий этиш;

штамп бланкаларини қатъий ҳисобга олиш.

Вазифалар

Маълумотларни ахборот тизимига киритиш жараёнини қайта кўриб чиқиш, шахсларни аниқлаш (биометрик маълумотлардан фойдаланиш), умумий идентификаторлардан фойдаланиш, тақиқларни ва қарздорликни текшириш;

нотариал ҳаракатлар тўғрисидаги маълумотларни қидириш функциясини кенгайтириш, шубҳали операциялар тўғрисидаги маълумотларни жўнатиш функциясини қўшиш;

белгиланган шакллар бўйича ҳисоботларни шакллантириш, ҳисоботлар ва бошқа статик маълумотларни тайёрлаш тизимини модернизация қилиш, шаклларни оптималлаштириш;

нотариал ҳаракатларни амалга ошириш учун мурожаат қилган шахсларнинг бармоқ изларини сканерлаш асосида биометрик маълумотлар билан таққослаш йўли билан шахсни аниқлаш механизмини жорий этиш.

Тизимда рўйхатдан ўтиш

E-notarius портали орқали фуқаро id.egov.uz Ягона идентификация тизимида рўйхатдан ўтиб, ўз шахсий кабинетига кириши ва унинг имкониятларидан фойдаланиши мумкин. Масалан, ўзига қўйилган тақиқлар ва амалга оширилган нотариал ҳаракатлар тўғрисидаги маълумотларни кўриши мумкин. Портал орқали мурожаатларни кўриб чиқишнинг шаффофлиги таъминланади; реал вақт режимида мурожаат ҳолати ва уни ким кўриб чиқаётганини кўриш имконияти мавжуд. Шунингдек, порталга келиб тушган мурожаатларни мониторинг қилиш орқали ҳар бир ҳудудда тадбиркорлар фаолиятига тўсқинлик қилаётган аниқ муаммони аниқлаш мумкин.

Қўшимча:

“Нотариус” ААТ  ва “ФҲДЁ ягона электрон архиви” АТ ўртасида маълумотлар алмашинуви электрон ҳамкорлик орқали амалга оширилиши йўлга қўйилган. Бунда нотариус фуқаролик ҳолатини аниқлаш, туғилиш, никоҳ, ажрим  ва ўлим тўғрисидаги маълумотларни текшириш имконияти яратилган.

Ортиқча қоғозбозликни қисқартириш, маълумотларнинг тезкорлигини ошириш мақсадида Олий суд, Бош Прокуратура, Давлат солиқ қўмитаси электрон тизимлари орқали автомототранспорт ва кўчмас мулкларга тақиқ тўғрисида маълумотларни алмашиш йўлга қўйилди.

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг электрон тизими орқали хусусийлаштирилган турар жойни бошқа шахсга ўтказиш шартномасини нотариал тасдиқлашда хусусийлаштиришга розилик берган шахслар ҳақида маълумотларни электрон тарзда олиш тизими яратилган

Имкониятлари
  • opportunity icon Фуқарони юз қисми ва бармоқ изи билан верификация қилиш имконияти мавжуд
  • opportunity icon Масофадан туриб нотариал ҳаракат қилиш имконияти мавжуд
  • opportunity icon Тизимдан нотариуслар учун махсус VPN тармоғи орқали ҳамда фуқаролар учун e-notarius портали орқали фойдаланиш имконияти яратилган
  • opportunity icon Кўчмас мулкларни ҳамда автомототранспортларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун автоматик тарзда юбориш имконияти яратилган