solution icon
“Миллий таълим платформаси” ахборот тизими
ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАРДА ТЎҒРИ ҲАРАКАТ ҚИЛИШГА ЎРГАТИШ БЎЙИЧА МИЛЛИЙ ТАЪЛИМ ПЛАТФОРМА fmi-platforma.uz
Афзалликлари
  • advantage icon Фавқулодда вазиятлар соҳасидаги адабиётларни электрон шаклда олиш
  • advantage icon Исталган вақтда фойдаланиш имконияти
  • advantage icon Платформадан фойдаланиш барча учун бепуллиги
Платформа тўғрисида батафсил маълумот

Миллий таълим Платформаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 
21-февралдаги “Ўзбекистон - 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили” да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида ПФ-37-сон фармонинг 5-илова 98-мақсадининг 21-бандига асосан  Аҳолини фавқулодда вазиятлар, кучли зилзилалар ва иқлим ўзгариши билан боғлиқ табиий офатларда тўғри ҳаракат қилишга тайёрлаш тизимини ривожлантириш ҳамда Ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларида банд бўлган аҳоли, шу жумладан, давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари, бошқа ташкилотлар мутахассисларини хизмат ва ишдан ажралмаган ҳолда (масофадан туриб) иш жойларида ўқитиш тизимини таъминлаш учун ишлаб чиқилган.
Миллий таълим платформасининг асосий мақсади Ўбекистонда аҳолини фавқулодда вазиятларда кучли зилзилалар ва иқлим ўзгариши билан боғлиқ табиий офатларда тўғри ҳаракат қилишга тайёрлаш ҳамда волонтёрликка ўргатишда замонавий ахборот коммуникация технологияларидан фойдаланишдан иборат.
Миллий таълим платформасининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
– аҳолини фавқулодда вазиятларда кучли зилзилалар ва иқлим ўзгариши билан боғлиқ табий офатларда тўғри ҳаракат қилишга таёрлаш;
– аҳолин қанча қисмини фавқулодда вазиятларда кучли зилзилалар 
ва иқлим ўзгариши бўйича ўқиганлигини аниқлаш;
– республикамиз ҳудудларидаги аҳолини уйда, ишда ва ўзига қулай бўлган жойда ҳамда исталган вақтда онлине ўқишини таъминлаш.

Миллий таълим платформада рўйхатдан ўтиш

Платформадан  фойдаланиш учун Ягона идентификация тизими (id.egov.uz) саҳифасига кириб, идентификациядан ўтиш лозим. Бунинг учун жисмоний шахс туғилган санасини, паспорт серияси ва рақамини, электрон почта манзилини ва телефон рақамини киритиши керак.

ўқув курслари

СТАТИСТИК МА”ЛУМОТЛАР

Имкониятлари
  • opportunity icon хизмат ва ишдан ажралмаган ҳолда (масофадан туриб) иш жойларида ва уйда бепул ўқиш
  • opportunity icon ўқишни исталган вақтда тўхтатиб туриш ҳамда давом эттириш
  • opportunity icon онлине сертификат олиш
  • opportunity icon ўқув курслари бўйича янгиликлардан хабардор бўлиш