Порталнинг мақсади — суд органларига мурожаат қилишда фуқаролар ва тадбиркорлар учун суд хизматларини кўрсатиш жараёнини соддалаштириш ва электрон муҳитни таъминлашдир.
Вазифалар:
Суд хизматларини электрон шаклда кўрсатишни таъминлаш;
Суд ишлари ва муҳокамалари тўғрисида маълумот тақдим этиш;
Суд органлари билан электрон алоқани йўлга қўйиш;
Суд қарорлари ва ҳужжатларидан онлайн фойдаланиш имконияти;
Суд тизимида шаффофлик ва очиқликни таъминлаш;
Инсон омили таъсирини камайтириш ва сарфланадиган вақтни қисқартириш.