Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги ПФ-37-сонли фармоннинг 4-иловаси билан тасдиқланган “Ўзбекистон — 2030” стратегиясининг Қонун устуворлигини таъминлаш, халқ хизматидаги давлат бошқарувини ташкил этиш йўналиши бўйича 2024 йилга мўлжалланган амалий тадбирлар режасининг 10-бандида 2024 йилнинг мартида “Э-Сайлов” ахборот тизимини ишлаб чиқилган.
E-Saylov” ахборот тизими Сайлов жараёни иштирокчилари ўртасидаги муносабатларни тўлиқ рақамлаштириш, сайлов тартиботларидаги бюрократия, ортиқча вақт сарфи ва ҳужжатлар ҳаракатини қисқартириш, манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш, сайловларга оид маълумотларнинг янада очиқлигини таъминлаш мақсадини беради.
- Сайлов жараёнини тўлиқ рақамлаштириш орқали сайлов харажатларини камайтириш;
- Сиёсий партиялар, оммавий ахборот воситалари, халқаро ва маҳаллий кузатувчиларига тенг имкониятларини яратиш орқали сайлов компаниядаги ҳуқуқларини таъминлаш;
- Ҳужжатлар алмашинувини электрон тартибда амалга ошириш орқали сайлов самарадорлиги ошириш;
- Ахборот хавфсизлиги ва шаффофликни таъминлаш.
СЖБАТга кириш учун тизим администраторлари томонидан логин ва пароллар тақдим этилади. Тақдим этилган логин ва пароллар орқали тизимдан фойдаланиш ҳуқуқи Марказий сайлов комиссияси, Вилоят сайлов комиссияси, Туман ва шаҳар сайлов комиссияси, округ ва участка сайлов комиссияси, ҳудудий сайлов комиссияси, штаблар, тренерлар, партиялар томонидан амалга оширилади.
- Сайлов иштирокчилари (МСК, ҲСК, ОСК, УСК, ОАВ, МФЙ, сиёсий партиялар, ишончли вакиллар, номзодлар, кузатувчилар) маълумотлар базасини яратиш;
- Сайловда иштирок этувчиларни рўйхатга олиш ёки ваколатини муддатидан илгари тугатиш жараёнларини рақамлаштириш;
- Сайлов комиссиялари таркибини тасдиқлаш;
- Сиёсий партия ваколатли вакили ҳамда сиёсий партиянинг сайловда иштирок этишга ижозат бериш;
- Оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитациядан ўтказиш;
- Туман (шаҳар) ҳамда участка сайлов комиссияси таркибини тасдиқлаш;
- Ишончли вакилларни рўйхатга олиш;
- Сиёсий партиялар ва фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларидан кузатувчиларни рўйхатдан ўтказиш;
- Тизимда сайлов иштирокчиларининг бейджларини автоматик тарзда шакллантириш имкониятини яратиш.
- Сайлов иштирокчиларини электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш имкониятини яратиш.
ИСУИП тизимига кириш учун логин ва пароллар тизим маъмурлари томонидан тақдим этилади.
Тақдим этилган логин ва пароллар орқали тизимдан фойдаланиш ҳуқуқига Марказий сайлов комиссияси, вилоят сайлов комиссияси, туман ва шаҳар сайлов комиссияси, округ ва участка сайлов комиссияси, ҳудудий сайлов комиссияси, штаблар, тренерлар ҳамда партиялар эга.