ДМБАТ-2 замонавий ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда давлат молиясини бошқариш тизимини комплекс автоматлаштиришни таъминлаш учун мўлжалланган: бюджет ҳисобини халқаро стандартларга мослаштириш; давлат активлари ва мажбуриятларини акс эттирувчи IPSAS стандартларига мувофиқ консолидацияланган бюджет ҳисоботларини яратиш; ҳисоблаш усулини қўллаш орқали давлат активларининг ҳақиқий ҳолатини аниқлаш имкониятини яратиш; давлат активлари ва мажбуриятлари устидан назоратни кучайтириш имконияти; Жаҳон банки, Халқаро валюта жамғармаси ва Осиё тараққиёт банки каби халқаро институтларнинг талабларини бажариш; харажатлар мониторингини такомиллаштириш.
Тизим мақсадлари:
Барча бюджет ташкилотлари, бюджет маблағларини олувчилар, мақсадли жамғармалар даромадлари ва харажатлари бўйича операцияларни ҳисобга олиш, қайта ишлаш ва бошқариш;
Давлат бюджетини режалаштириш, назорат қилиш, бухгалтерия ҳисобини юритиш ва ҳисоботларни шакллантириш;
Давлат бюджети даромадларининг ҳисобини, тушуми ва тақсимотини юритиш;
Ғазначилик операцияларини узлуксиз бажариш;
Бюджет параметрларини бошқа
Тизим вазифалари:
Бюджетни режалаштириш, ғазна ижросини таъминлаш, даромадлар тушуми ва тақсимотини юритиш, фойдаланувчилар ролларини бошқариш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаган ҳолда ташқи тизимлар билан маълумот алмашиш.
Охирги 3-5 йил учун рақамларда статистика
- фойдаланувчилар сони - 7100,
- интегратсиялашган тизимлар сони -15,