solution icon
Йўловчи поездларга онлайн тарзда чипта сотиш тизими
“eticket.railway.uz” тизими тубдан такомиллаштирилиб йўловчиларга ортиқча вақтларини сарфламасдан онлайн тарзда барча йўловчи поездларга чипталарни харид қилишлари учун жорий қилинган eticket.railway.uz
Афзалликлари
  • advantage icon Йўловчилар иш жойлари ёки уйларида, исталган жойдан туриб йўловчи поездларга онлайн тарзда чипталарни харид қилиш имкониятларига эгалар
  • advantage icon Фойдаланувчилар томонидан жамият билан шартнома тузмасдан туриб онлайн тарзда бир марталик (аммавий офертага асосан) шартномага асосан гуруҳларга чипталарни расмийлаштиришлари мумкин
  • advantage icon Фойдаланувчилар томонидан йўловчи поездларга онлайн тарзда имтиёзли ва чегирмали чипталрни харид қилиш имкониятлари мавжуд.
Лойиҳа ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 5-октябр кунидаги ““Рақамли Ўзбекистон — 2030” стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6079-сон Фармонининг ижросини таъминлаш мақсадида, жамиятимиз томонидан йўловчиларга барча йўловчи поездларга темир йўл чипталарини “eticket.railway.uz” веб-сайти ҳамда “Узраилwайс тиcкет” иловалари орқали онлайн тарзда харид қилишлари учун имкониятлар яратилган. 
Шу билан бир қаторда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил                22-августдаги “2022-2023 йилларда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасини янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-357-сон қарори ижроси юзасидан, 2023-йил феврал ойидан бошлаб, жамиятимизнинг йўловчи поездларга онлайн тарзда чипталарни сотиш учун жорий қилинган eticket.railway.uz веб-сайти орқали имтиёзли йўловчилар (талабалар ва пенсионерлар)га чегирмали чипталарни харид қилишлари учун имкониятлар жорий қилинган.
Мазкур, темир йўл чипталарини онлайн тарзда “eticket.railway.uz” веб-сайти ҳамда “Узраилwайс тиcкет” иловалари орқали расмийлаштиришлари учун жорий қилинган тизим, биринчи навбатда бугунги кун талабидан келиб чиққан ҳолда инсон омили мавжуд бўлмаган тарзда бевосита фойдаланувчилар томонидан чипталарни расмийлаштиришлари учун имкониятлар беради. Шунингдек, мазкур тизим “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ва Ўзбекистон Республикаси Давлат интерактив хизматларини янада ривожлантиришни, йўловчиларнинг чиптахоналарга мурожаатини минималлаштиришга йўналтирилган лойиҳа ва ташқи ташкилотларни жалб этмаган ҳолда темир йўл ҳужжатларини расмийлаштириш кўламини кенгайтиришни ўз ичига олади.
 

Тизимнинг қулайликлари

Барча йўловчи поездларга чипталарни онлайн тарзда қидириш, сотиб олиш ва кузатиш имкони мавжуд — бу анъанавий чиптахонага бориб навбат кутишга ҳожат қолдирмайди. Яъни Маршрут ва санани танлаб, поезд йўналишларини қидириш ва чипталарни тез сотиб олиш мумкин.
- Фойдаланувчилар томонидан банк карталари орқали онлайн хавфсиз тўловни амалга оширишлари мумкин.
- Онлайн тарзда харид қилинган чипталар ҚР-код билан текширилади ва смартфонда кўрсатиш орқали поездга чиқиш қулай.
- eticket.railway.uz веб-сайти йўловчи поездларнинг номлари, йўналишлари ва жадвалини тўлиқ кўрсатади, шунинг учун саёҳатни олдиндан режалаштириш имкони мавжуд.
Умумий қилиб, eticket.railway.uz сайти йўловчи поездларга чипталарини харид қилишни осон, тез ва қулай тизими ҳисобланади - айниқса саёҳатни олдиндан режалаштираётганлар учун.
 

Тизимдан рўйхатдан ўтиш

 “eticket.railway.uz” тизимидан фойдаланиш учун  “eticket.railway.uz” тизимининг бош саҳифасига кириб, идентификациядан ўтиш лозим. Бунинг учун электрон почта манзилини, телефон рақамини, Google тизимидаги электрон почта манзилини, OneID электрон почта манзилини ёки телегарамм месенжерини киритиши керак.

Тизимнинг мақсади ва вазифаси

- Йўловчилар томонидан барча йўловчи поездларга ортиқча вақт сарфламасдан онлайн тарзда чипталарни харид қилишлари.
- Йўловчилар томонидан тизимда мавжуд бўлган барча чегирмали чипталарни онлайн тарзда расмийлаштиришлари.
- Йўловчилар томонидан чипталарга корпаратив пластик карталар орқали тўловлар амалга оширилганда, уларга онлайн тарзда ҳисоб вароқ юбориш имконияти мавжудлиги.
- Йўловчилар томонидан онлайн тарзда харид қилинган чипталарни онлайн тарзда тизимга қайтариш тизими мавжудлиги.
- Йўловчилар томонидан онлайн тарзда тизимга қайтарилган чипталарнинг пул маблағларини автоматик тарзда тўлов амалга оширилган пластик карталарига қайтариш тизимини мавжудлиги.
- Йўловчилар томонидан онлайн тарзда харид қилинган чипталарни ПДФ шаклда юклаб олиш ва ушбу файл билан йўловчи поездларга чиқиш имкониятини мавжудлиги.

Статистика

Айни пайтда eticket.railway.uz тизимидан фойдаланувчиларнинг ўртача сони тахминан 1,5 миллионни ташкил этади.

Мобил дастурни юклаб олиш

Хизматлардан мобил иловалар орқали фойдаланиш учун қуйидаги ҳаволалардан юклаб олишингиз мумкин:

Имкониятлари
  • opportunity icon Барча чегирмали чипталарни онлайн тарзда расмийлаштириш
  • opportunity icon Онлайн тарзда ҳисоб варақ юбориш имконияти мавжудлиги
  • opportunity icon Чипталарни онлайн тарзда тизимга қайтариш тизими мавжудлиги
  • opportunity icon Чипталарни ПДФ шаклда юклаб олиш ва ушбу файл билан йўловчи поездларга чиқиш имкониятини мавжудлиги