solution icon
Ўзбекистон Республикасининг Очиқ маълумотлар портали
Очиқ маълумотлар портали маҳаллий илмий ташкилотлар ва олий таълим муассасалари ҳамда ахборот технологиялари соҳасидаги дастурчилар ва ташкилотларга ҳукумат маълумотлари тўпламларини олиш имкониятини тақдим этади data.egov.uz
Афзалликлари
  • advantage icon Очиқ маълумотлар тўлиқ электрон форматда, Интернет орқали қулай ва ўзгартириладиган шаклда мавжуд
  • advantage icon Очиқ маълумотлар эркин фойдаланиш, тарқатиш ва бошқа манбалар ва маълумотлар билан ўзаро алмашиш учун тақдим этилган
  • advantage icon Очиқ маълумотлар ахборотларидан фойдаланишда қандайдир сабабларга кўра шахсларга бўлгани каби гуруҳларга ҳам чекловлар қўйилмайди
Портал ҳақида

Очиқ маълумотлар ­­ — кўп маротаба мустақил ва бепул фойдаланиш мақсадида, одам томонидан дастлаб ўзгартирилмаган ҳолда автомат равишда қайта ишлашни таъминлайдиган форматда шакллантирилган, «Интернет» тармоғига тизимлаштирилган, маълумотлар кўринишида жойлаштирилган маълумотлардир.

Очиқ маълумотлар порталининг янги талқини давлат органлари фаолиятининг шаффофлигини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган. Бундан ташқари, портал фуқаролар, тадбиркорлар ва турли соҳалар мутахассислари фаолиятида очиқ маълумотларни ишлатиш, маълумотларни таҳлил қилиш, мобил иловаларни ишлаб чиқиш ёки тадқиқ қилиш учун мўлжалланган.

Порталнинг мақсад ва вазифалари

Давлат органларининг очиқ маълумотлар шаклидаги ижтимоий аҳамиятга молик маълумотларини ошкор қилиш;

Очиқ маълумотлардан фойдаланиш ва нашр этиш ҳисобига давлат органлари фаолиятининг шаффофлиги таъминланади, жамоатчилик назоратини ўтказиш, шунингдек, фуқаролар ва бизнес учун янги хизматлар ташкил этиш имконияти берилади;

Очиқ маълумотлар шаклида Давлат органлари фаолияти тўғрисидаги маълумот ва ахборотларни нашр қилиш, уларни турли ахборот ресурсларини шакллантириш ва ахборот тизимларини ишлаб чиқишда, шунингдек, давлат органлари ва тадбиркорлик субъектлари учун хизмат ва иловаларда маълумотлар манбалари сифатида ишлатиш.

Порталда рўйхатдан ўтиш

Очиқ маълумотлар портали хизматларидан фойдаланиш учун Ягона идентификация тизими (id.egov.uz) саҳифасига кириб, идентификациядан ўтиш лозим. Бунинг учун жисмоний шахс туғилган санасини, паспорт церийаси ва рақамини, электрон почта манзилини ва телефон рақамини киритиши керак. Ягона идентификация тизими (id.egov.uz) орқали идентификациядан ўтган фуқарога Очиқ маълумотлар порталида ишлаш учун Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги “Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази” давлат муассасаси масъул ходимлари орқали рухсат берилади.

Асосий босқичлар хронологияси

2015: Очиқ маълумотлар тўғрисидаги Вазирлар Маҳкамаси қарори қабул қилингандан сўнг порталнинг ишга туширилиши.

2017–2024: Кенгроқ электрон ҳукумат инфратузилмасида хостинг; хизматларни ривожлантириш ва кенгайтириш.

2025: 2025-йил март ҳолатига кўра, 3094 дан ортиқ давлат рақамли лойиҳалари янги ташкил этилган Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази томонидан мувофиқлаштирилди, унга очиқ маълумотлар ташаббуси ҳам киради. (Портал ягона электрон ҳукумат портали орқали тақдим этиладиган давлат хизматларининг 82% қисмига киради, ушбу портал 735 та хизматни қамраб олади.)

Имкониятлари
  • opportunity icon Маълумотларни стандартлаштирилган шаклда юритиш, интерактив харитага объектнинг географик жойлашув маълумотларини киритиш мумкин
  • opportunity icon Очиқ маълумотлар тўпламларида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг эҳтиёжларини ҳисобга олиш механизми
  • opportunity icon Очиқ маълумотлар тўпламларида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг эҳтиёжларини ҳисобга олиш механизми
  • opportunity icon Маълумотлар билан ишлашда фойдаланувчиларга, жумладан, кўриш имконияти чекланган шахслар учун қулайликлар
  • opportunity icon Ҳар бир маълумотга алоҳида такрорланмас ИД бириктириш ҳамда тегишли маълумотларни жойлаштириш, қайта ишлаш, сақлаш ва излашни унинг ёрдамида амалга ошириш имконияти