solution icon
“Э-ГАЗ” автоматлаштирилган ахборот тизими
Суюлтирилган газни ортиш, қабул қилиш, сақлаш ва етказиб бериш бўйича маълумотларни ўз вақтида йиғиш ва қайта ишлашни таъминлаш. egaz.uz
Афзалликлари
  • advantage icon 24/7 масофадан фойдаланиш имконияти
  • advantage icon Жараёнларни автоматлаштириш
  • advantage icon Маълумотлар хавфсизлиги ва ишончлилиги
  • advantage icon Бошқа тизимлар билан интеграция қилиш имконияти
Лойиҳа ҳақида

Ушбу ахборот тизими маълумотларни йиғиш, сақлаш ва қайта ишлаш жараёнларини автоматлаштириш мақсадида ишлаб чиқилган. Тизим веб-платформа шаклида амалга оширилган бўлиб, фойдаланувчиларга ундан масофадан туриб фойдаланиш имконини беради. Тизимда фойдаланувчилар роллари бўйича кириш ҳуқуқларини чеклаш кўзда тутилган, ахборот хавфсизлиги эса амалдаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига мувофиқ таъминланади. Шунингдек, тизим бошқа давлат ахборот тизимлари билан интеграция қилиш имкониятига эга.

Мақсад ва вазифалар

Суюлтирилган газни ортиш, қабул қилиш, сақлаш ва етказиб бериш бўйича маълумотларни ўз вақтида йиғиш ва қайта ишлашни таъминлаш.

Лойиҳалаштирилган тизимнинг статистик маълумотлари асосида харид қилиш, етказиб бериш ва сақлаш йўналишида рақамли иқтисодиётни ривожлантириш.

Рўйхатдан ўтиш

АТ ички фойдаланиш учун мўлжалланган бўлиб, шунингдек, абонентнинг шахсий кабинети орқали истеъмолчи томонидан маълумотларни кўриш имконияти яратилган. Шахсий кабинетда рўйхатдан ўтиш абонент билан шартнома тузилгандан сўнг амалга оширилади. ONE-ID тизими орқали авторизация қилиш йўлга қўйилган.

Имкониятлари
  • opportunity icon Суюлтирилган газ олинган вақт
  • opportunity icon Ҳисобдаги маблағ қолдиғи
  • opportunity icon Суюлтирилган газни ким етказиб бергани
  • opportunity icon Истеъмолчи ҳақида умумий маълумотлар ва бошқалар