solution icon
Давлат фуқаролик хизматчилари Вакант лавозимлари ягона очиқ портали
Давлат хизматида бўш ўринларни тўлдириш танлов тартиби ва тадбирини ташкил этиш ҳақидаги маълумотларни шакллантириш ва эълон қилиш портали vacancy.gov.uz
Афзалликлари
  • advantage icon Давлат хизматчилари учун бўш иш ўринлари учун ягона, очиқ портал яратиш ва уни қўллаб-қувватлаш
  • advantage icon Чет елда яшовчи ватандошларни ҳам ўз ичига олган малакали ва юқори малакали мутахассисларни ёллаш ва ишга қабул қилишнинг шаффофлигини таъминлаш
  • advantage icon Иқтидорли ёшлар ва аёлларни давлат хизматига кенг жалб қилиш
  • advantage icon Кадрлар ва бўш иш ўринларининг миқдорий ва сифат таркиби бўйича объектив, шаффоф ва долзарб маълумотларни автоматик равишда яратиш
Портал ҳақида

Ушбу тизим биринчи навбатда очиқ ва энг асосийси шаффоф. Порталга ариза билан мурожаат қилган номзод барчаси очиқ-ойдин эканини кўрганидан сўнг давлат фуқаролик хизматига бўлган ишончи янада ошади.
Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан давлат фуқаролик хизмати лавозимлари давлат реестрини юритиш, шунингдек, давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимлари ягона очиқ порталини янада такомиллаштириш бўйича ишлар жадал олиб борилмоқда.
Хусусан, 2021 йил 1 январдан бошлаб давлат фуқаролик хизмати назарда тутилган республиканинг барча давлат органлари ва ташкилотларида давлат фуқаролик хизматига қабул қилиш очиқ мустақил танлов асосида ўз вақтида ва сифатли ташкил этилмоқда.
 

Ягона порталнинг мақсад ва вазифалари

Давлат фуқаролик хизматчилари сифат таркибини яхшилаш, давлат органлари ва ташкилотларининг малакали мутахассисга бўлган эҳтиёжларини ўз вақтида қондириш, меритократия принципини қўллаш, хизмат поғоналарида ўсишини мониторинг қилиш ва қўллаб-қувватлаш.
Очиқ мустақил танловлар ўтказилиши давлат фуқаролик хизматига киришда барча фуқароларнинг тенг имкониятлардан фойдаланишига, давлат органлари ва ташкилотларидаги вакант ўринларни малакали мутахассислар билан етарли даражада таъминлашга олиб келади
 

Ягона порталда рўйхатдан ўтиш

Бўш иш ўринлари бўйича портал хизматларидан фойдаланиш учун Порталнинг шахсий кабинет саҳифасига (vacancy.argos.uz) кириб, идентификациядан ўтиш керак.

Ушбу портал орқали республиканинг 70 та вазирлик ва идораларида, шунингдек, 208 та туман (шаҳар) ҳокимликларида бўш иш ўринлари учун 32 829 та танлов эълон қилинди. Ушбу танловларга жами 1 156 000 номзод ҳужжат топширди. Ўртача ҳар бир бўш иш ўрнига 35 та номзод тўғри келади

Мобил дастурни юклаб олиш

Хизматлардан мобил иловалар орқали фойдаланиш учун қуйидаги ҳаволалардан юклаб олишингиз мумкин:

Имкониятлари
  • opportunity icon Эълонларни автоматлаштириш. Тизим автоматик тарзда вакансиялар ҳамда иш берувчиларнинг талабларига доир долзарб маълумотларни шакллантиради
  • opportunity icon Меритократия. Давлат фуқаролик хизматига киришда барча фуқаролар учун тенг имкониятлар тамойилини амалга оширади
  • opportunity icon Ахборотий қўллаб-қувватлаш. Бош саҳифада савол-жавоблар («Савол-жавоблар»), тест саволларига мисоллар («Тест саволлари») ҳамда суҳбат саволлари («Суҳбат саволлари») бўлимлари мавжуд
  • opportunity icon Тизим Бошқарув самарадорлиги агентлигининг бошқа платформалари (hrm.gov.uz, edu.bsa.uz, my.bsa.uz), шунингдек, дипломларни верификация қилиш тизими (diplom.edu.uz) билан интеграциялашган