e-auksion.uz — жисмоний ва юридик шахсларга электрон онлайн-аукционлар ва электрон танловларда масофадан туриб иштирок этиш имконини берувчи, савдоларни ташкил этиш, ўтказиш, натижаларини расмийлаштириш ва сақлаш жараёнларини автоматлаштирувчи электрон савдо платформасидир.
Амалдаги тартибга кўра, платформа электрон онлайн-аукцион ва танловларни ташкил этиш ва ўтказиш учун зарур бўлган ахборотни киритиш, сақлаш ва қайта ишлаш, шунингдек жисмоний ва юридик шахсларнинг савдоларга кириши ва иштирок этишини таъминлайдиган ахборот тизими сифатида белгиланган.
Норматив-ҳуқуқий асос:
Платформанинг ҳуқуқий фаолияти, жумладан, Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 январдаги 18-сон қарори билан тасдиқланган низом билан тартибга солинади. Ушбу низом аукционни ташкил этиш, ўтказиш, такрорий аукцион, ҳисоб-китоб ва натижаларни расмийлаштириш каби жараёнларни қамраб олади.
Асосий мақсад ва вазифалар:
Электрон савдоларни ташкил этиш ва ўтказиш жараёнларини автоматлаштириш
Мулк, актив, ер участкалари ва бошқа объектларни очиқ ва шаффоф электрон савдолар орқали реализация қилишни таъминлаш
Савдо жараёнларида инсон омилини минималлаштириш ҳамда субьектив қарорлар қабул қилинишининг олдини олиш
Савдоларда соғлом рақобат муҳитини яратиш ва иштирокчилар учун тенг шароитларни таъминлаш
Фуқаролар ва тадбиркорларнинг савдоларда масофадан туриб иштирок этиш имкониятини яратиш
Савдо жараёнларининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш, лотлар ва савдо натижалари тўғрисидаги ахборотдан кенг фойдаланиш имконини бериш
Савдо жараёнларини тезлаштириш ва қоғозбозлик ҳамда ортиқча маъмурий жараёнларни қисқартириш
Лотларни шакллантиришдан тортиб савдо натижаларини расмийлаштиришгача бўлган жараёнларни ягона электрон тизимга бирлаштириш
Савдо натижаларини автоматик аниқлаш ва электрон шаклда расмийлаштириш
Савдолар бўйича маълумотларни ягона ахборот базасида шакллантириш, сақлаш ва қайта ишлаш.
Тизимнинг асосий вазифалари электрон савдоларни ташкил этиш ва ўтказиш, савдо объектларини шакллантириш ва эълон қилиш, иштирокчиларни рўйхатдан ўтказиш ва идентификация қилиш, электрон аризаларни қабул қилиш ва қайта ишлаш, савдо жараёнларини реал вақт режимида автоматик бошқариш, нарх таклифларини қайд этиш, ғолибни аниқлаш, савдо натижаларини электрон расмийлаштириш, тўлов ва шартнома жараёнларини қўллаб-қувватлаш, такрорий савдоларни ташкил этиш, маълумотларни сақлаш ва қайта ишлаш, мониторинг, аудит, ҳисобот ва таҳлилий маълумотларни шакллантириш, шунингдек тегишли давлат ва бошқа ахборот тизимлари билан интеграцияни таъминлашдан иборат.
Онлайн рўйхатдан ўтиш;
Электрон ҳисобварақ очиш;
Электрон ҳисобварақ электрон толов тизимлари орқали тўлдириш;
Реал вақт режимида сотув жараёнини кузатиб бориш
Аукционларда онлайн қатнашиш;
Ҳужжатларни электрон расмийлаштириш
Якунланган аукционлар: 25 442 609 та
Фойдаланувчилар сони: 2 413 121 та
Мол-мулк / ҳуқуқ турлари: 180 та