solution icon
Юк ташиш жараёнида мижозларга электрон хизмат кўрсатиш тизими
“e-nakl.railway.uz” электрон портали "Ягона дарча” тамойили асосида юк эгаларига юк ташиш жараёнида хизмат кўрсатишни электрон тарзда тақдим этиш учун яратилган e-nakl.railway.uz
Афзалликлари
  • advantage icon Темир йўл орқали юк ташишни ташкил этиш бўйича хизматларни масофадан туриб тақдим этиш имконияти
  • advantage icon Сайтга кечаю-кундуз кириш имконияти
  • advantage icon Шартнома ишларини электрон бошқариш
  • advantage icon Мижозларнинг шахсий ҳисобварағидаги маблағларни ташиш ва назорат қилишни ташкил этиш жараёнининг шаффофлигини таъминлаш
  • advantage icon Келгуси юк операциялари тўғрисида мижозларга олдиндан хабар бериш
Лойиҳа ҳақида

Temir yo‘l transportidan foydalanuvchi  O‘zbekiston Respublikasi rezidenti va norezidenti bo‘lgan yuridik va jismoniy shaxslarga qulaylik yaratish, axborot tizimi faoliyatini takomillashtirish va rivojlantirish, barcha o‘zaro muloqatlarni internet orqali masofadan turib bajarish, elektron ma'lumotlar aylanmasini tashkil etishga qaratilgan.

Тизимнинг мақсад ва вазифалари

Тизим мақсадлари:
“Ягона дарча” тамойили асосида яратилган Веб-дастур яратишнинг асосий мақсади қуйидагилардан иборат:
Темир йўл транспортида юкларни ташиш хизматларини такомиллаштириш;
Мижозларга хизмат кўрсатишни тубдан яхшилаш;
Темир йўл транспортидаги ахборотларни электронлаштириш;
Темир йўл тизимидаги барча ҳужжатлар айланмасини электрон тарзда таъминлаш;
Темир йўл тасарруфида бўлган, жойлардаги корхоналар (станция, ТехПД ва бошқа ташкилотлар) ишларини назорат қилиш ва уларнинг барча ҳисоботларини онлайн тизимида ўз вақтида тўлиқ олиш;
Банк ва молиявий ишлар ҳужжатларини расмийлаштиришда онлайн тизими орқали ишларни амалга ошириш.
Юк ташиш жараёнида темир йўл хизматидан фойдаланувчилар учун қулайлик яратиш мақсадида, темир йўл тарифларини ҳисоблаш учун “Калькулятор” модули ишлаб чиқилган. Бу модуль «Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг https://www.railway.uz сайтида жойлашган бўлиб, ҳамма учун очиқ. Темир йўлдан фойдаланмоқчи бўлган барча мижозлар сайтимизга кириб, темир йўл тарифларининг базавий ставкаларини олишлари мумкин.
Тизим вазифалари:
Рўйхатдан ўтиш учун биз турли хил ахборот тизимларида осон ва хавфсиз кириш ҳамда рўйхатдан ўтиш учун мўлжалланган ягона OneID идентификация тизимидан фойдаланамиз. Бунинг учун мижоз OneID давлат электрон ҳукумат тизимида рўйхатдан ўтган бўлиши керак.
Тизимга кириш учун логин мижознинг СТИРи (ИНН) ҳисобланади, паролни мижоз ўз хоҳишига кўра танлайди ва кириш тугмаси орқали тизимга уланади. Кейин “Рўйхатдан ўтиш учун ариза” тугмасини босиш орқали янги мижозни рўйхатга олиш ойнаси пайдо бўлади. Мижозни рўйхатдан ўтказиш учун белгиланган шаклда ариза тўлдирилади. OneID тизимидаги маълумотлар автоматик равишда дастурга киритилади.
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ўртасида ахборот тизимларининг электрон ҳамкорлигини ташкил этиш тўғрисида битим имзоланган. Мижознинг СТИРи киритилганда, унинг маълумотлари автоматик равишда Давлат солиқ қўмитаси (ДСҚ) ахборот тизимидан олинади. Мижоз фақат етишмаётган маълумотларни тўлдириши лозим.

Статистика

Фойдаланувчилар сони: 28 000 дан ортиқ
Интеграция қилинган тизимлар сони: 10 да ортиқ
Бир кунда фойдаланувчилар сони: 5 000 дан ортиқ
Фойдаланувчи мижозлар сони: 15 000 дан ортиқ
Фойдаланувчи ходимлар сони: 13 000 дан ортиқ
Кундалик аризалар сони: 700 дан ортиқ
Кундалик маҳаллий юк ҳужжатлари: 1 000 дан ортиқ
Кундалик халқаро юк ҳужжатлари: 4 000 дан ортиқ

 

Имкониятлари
  • opportunity icon Мижозлар ва темир йўл ўртасида темир йўл хизматларини кўрсатиш ва ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун электрон шартномалар тузиш
  • opportunity icon Ҳар ойлик, ўн кунлик юк ташиш прогнози ва уларнинг бажарилишини доимий мониторинг қилиш имконияти бўйича сўровларни шакллантириш
  • opportunity icon Аризалар ҳолатини кузатиш ва аризаларни кўриб чиқиш тўғрисида билдиришномаларни олиш
  • opportunity icon ТеҳПД ҳисоб-китоб ҳисобварағига маблағларнинг келиб тушишини назорат қилиш ва маълум бир станция учун пул маблағлари мавжудлиги тўғрисида электрон сертификатлар яратиш
  • opportunity icon Вагонларни этказиб бериш тўғрисида билдиришномаларни олиш
  • opportunity icon Минимал вақт сарфлаган ҳолда, мижоз томонидан талаб қилинган ташиш учун электрон транспорт ҳужжатларини тайёрлаш
  • opportunity icon Ҳисобланган қўшимча йиғим ва жарималар учун стансия томонидан берилган электрон ҳужжатларни олиш
  • opportunity icon Техник маълумотлар варағидаги шахсий ҳисобингиз ҳолатини доимий мониторинг қилиш
  • opportunity icon Филиаллар ва ваколатли вакиллар учун профил яратиш, шахсий ҳисобдан филиалнинг шахсий ҳисоб рақамига пул маблағларини ўтказиш
  • opportunity icon Станцияларда, шу жумладан юк ташиш учун очиқ бўлган оралиқ стансияларда маршрут бўйлаб ҳар бир юк ишлари бўйича барча тижорат операцияларини бажариш