Тизим фойдаланувчиларга интерактив online хизматлар тўғрисида тўлиқ маълумотлар билан таъминлашга қаратилган. Тизим юк ва йўловчилар ташиш учун лицензия олиш, литсензиянтлар ва ижарага олувчилар ўртасидаги барча жараёнларни автоматлаштиришга қаратилган. Бунга қўшимча тарзда портал орқали - автобус, авиа ва темирйўл йўналишлари ҳақида маълумот ва чипталарни қидириш имкониятини яратиш - шаҳар транспортида бепул юриш ҳуқуқини берувчи (йўналишсиз таксилардан ташқари) имтиёзли транспорт карталари реэсртини юритиш - республика (вилоятлар) харитасида барча автовокзаллар ва автостанциялар жойлашуви, объект маълумотлари ҳамда йўналишлар схемалари тўғрисида маълумотларни етказиш.
Тизим мақсадлари:
Халқаро автомобиль ташувлари учун хорижий ва кўп томонлама рухсатномаларни миллий ташувчилар ўртасида тақсимлаш;
Литсензиатлар ва жисмоний шахслар ўртасида автотранспорт воситаларини ижарага бериш шартномаларини рўйхатдан ўтказиш ва ҳисобга олиш;
Жамоат транспортида йўқолган буюмларни қидиришнинг самарали механизми - "топилмалар бюроси"ни яратиш;
Рухсат квоталарини автоматик тақсимлаш орқали меҳнат сарфини 30-40 фоизга камайтириш;
Қоғоз шаклидаги мурожаатларни 90 фоизгача қисқартириш.
Тизим вазифалари:
Вазирлик хизматлари, амалдаги авиация, автобус ва темир йўл йўналишлари, шунингдек, чипталар тарифлари тўғрисида тўлиқ маълумот бериш учун меҳнат сарфи ва иш вақтини камайтириш;
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги хизматлари тўғрисида фуқароларга тўлиқ, ишончли ва батафсил ахборот тақдим этиш;
Лицензия бериш жараёнини автоматлаштириш.
Шаҳар йўловчилар транспортида бепул юриш ҳуқуқини берувчи янги ёки дубликат имтиёзли транспорт карталарини расмийлаштириш бўйича:
Жами аризалар сони - 52670 та;
Етказиб берилган - 19227 та;
Отменено - 1231;
Жараёнда - 220 та;
Янги аризалар - 40 та;
Рад этилган – 31952 та