Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 13.09.2025 йилдаги 578-сонга асосан ишлаб чиқилган, талабалар ўқишини кўчириш ва тиклаш жараёнларини рақамлаштириш, аризаларни онлайн қабул қилиш ҳамда олий таълим муассасалари ва фойдаланувчилар ўртасида шаффоф, қулай ва марказлашган электрон хизмат кўрсатишни таъминлашга мўлжалланган ахборот тизимидир.
Тизим мақсадлари:
1. Талабалар ўқишини кўчириш ва тиклаш жараёнларини рақамлаштириш ва соддалаштириш
2. Аризаларни онлайн қабул қилиш ва кўриб чиқишни автоматлаштириш
3. Олий таълим муассасалари ўртасида ягона электрон алмашинув муҳитини яратиш
4. Жараёнларнинг шаффофлиги ва назоратини таъминлаш
5. Фойдаланувчилар учун тезкор, қулай ва марказлашган электрон хизмат кўрсатиш.
Тизим вазифалари:
1. Талабалардан ўқишни кўчириш ва тиклаш бўйича электрон аризаларни қабул қилиш
2. Фойдаланувчиларни рўйхатдан ўтказиш ва аутентификатсия қилиш
3. Зарур ҳужжатларни тизимга юклаш, сақлаш ва текшириш имконини яратиш
4. Олий таълим муассасалари томонидан аризаларни кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш жараёнини автоматлаштириш
5. Ариза ҳолатини реал вақт режимида кузатиш ва хабардор қилиш
6. Статистик маълумотлар ва ҳисоботларни шакллантириш ҳамда таҳлил қилиш
7. Маълумотлар хавфсизлиги ва тизим барқарор ишлашини таъминлаш.
Фойдаланувчи сони: 102733
Интеграция: 5
2025-2026 ўқув йили Қишки қабули учун умумий 10620 та ариза қабул қилинди.