Идентификация қилинган ҳайвонларнинг ягона базасини шакллантириш; идентификация қилинган ҳайвонларни парвариш қилиш устидан кузатув мониторинг олиб бориш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашдан иборат.
Ҳайвонларга уларнинг турларига қараб индивидуал рақам бириктириш (биркалаш, маркалаш, жетонлаш, чип ўрнатиш);
Электрон ахборот базасига ҳайвонлар ҳақидаги маълумотларни киритиш;
Ветеринария паспортини расмийлаштириш.
Йирик шохли қорамоллар, қўйлар, эчкилар, отлар, чўчқалар, эшаклар, итлар, мушуклар ва туялар идентификация қилиниши ва ҳисобга олиниши шарт.