solution icon
“Агроплатформа” ахборот тизими
Пахта, бошоқли дон, мева-сабзавот етиштириш учун имтиёзли кредитлар ажратиш. agroplatforma.uz
Афзалликлари
  • advantage icon Ягона давлат тизими ўзаро ҳисоб-китобларни тартибга солиш ва тўлов интизомини мустаҳкамлаш учун яратилган.
  • advantage icon У фермер хўжаликлари, ресурс етказиб берувчилар ва хизмат кўрсатувчи ташкилотларни бир-бирига боғлайди.
  • advantage icon Барча иштирокчилар ушбу тизим доирасида ер тайёрлашдан тортиб ҳосил йиғиш ва якуний ҳисоб-китобларгача бўлган барча босқичларда ўзаро ҳамкорлик қиладилар.
Лойиҳа ҳақида

Тизимни ишлаб чиқиш учун асос Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 2 августдаги ПҚ-257-сон Қарори.

Тизимнинг мақсад ва вазифалари

Тизим мақсадлари:
“Агроплатформа” АТ ёрдамида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларга хизмат кўрсатувчи ва тизимда ўз бизнес жараёнларини ташкиллаштирган корхоналар томонидан ахборот тизимини қўллаб-қувватлаш

Тизим вазифалари:
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларига электрон давлат хизматларидан фойдалана олиш имкониятини тақдим этиш Имтиёзли кредит олишга ёрдам

 

Статистика

44 мингдан ортиқ маҳсулот етиштирувчиларнинг ягона реестри жорий этилди, ҳар бир ердан фойдаланувчининг электрон паспорти шакллантирилди.

Имкониятлари
  • opportunity icon Пахта, бошоқли дон, мева-сабзавотлар етиштириш учун имтиёзли кредит ажратиш
  • opportunity icon Маҳсулот етиштирувчиларнинг келгуси йил ҳосили учун экинларни оқилона жойлаштириш бўйича таклифлари электрон харитада акс эттирилади ва тасдиқланади
  • opportunity icon Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар ва уларга хизмат кўрсатувчи субектлар ўртасида ҳужжат айланиши электрон шаклга ўтказилади
  • opportunity icon Кредит шартномалари бўйича ҳисоб-китобларни “Агроплатформа” АТ орқали реал вақт режимида кўриш имконияти яратилади
  • opportunity icon Аризалар, фючерс шартномалари, кредит шартномалари, суғурта полислари, буюртманомалар ва далолатномаларни идентификациялаш ҳамда рақамлаштириш “Агроплатформа” АТ орқали амалга оширилади
  • opportunity icon Маҳсулот етиштирувчиларга “Агроплатформа” АТдаги шахсий кабинетлари орқали электрон хизматлар кўрсатиш йўлга қўйилади