solution icon
“Олий таълим жараёнларини бошқариш – HEMIS” ахборот тизими (ҲЕМИС ахборот тизми).
Олий таълим муассасаларида ўқув жараёнлари, талабалар, профессор-ўқитувчилар ва бошқарув фаолиятини рақамлаштириш, автоматлаштириш ҳамда ягона марказлашган ахборот тизими орқали самарали бошқаришни таъминлаш. hemis.uz
Афзалликлари
  • advantage icon Талабалар контингентининг ҳисоби ва мониторингини юритиш (факультетлар, таълим йўналишлари, мутахассислик ва академик гуруҳлар кесимида);
  • advantage icon Профессор-ўқитувчилар контингентининг ҳисоби ва мониторингини юритиш (факультетлар, кафедралар ва фанлар кесимида);
  • advantage icon Ўқув жараёнини ташкил этиш (ўқув йили, ўқув семестрлари, бакалавриат ва магистратура ўқув дастурлари, талабаларнинг академик гуруҳлари учун дарс жадвали);
  • advantage icon Талабалар давомати мониторинги (фанлар, машғулот турлари, ўқитувчилар, синф жадваллари ва электрон журнал);
  • advantage icon Талабаларнинг фанлар бўйича ўзлаштириш мониторинги (ўқув режа ва фанлар, оралиқ ва якуний имтиҳонлар жадвали, рейтинг варақаси, электрон рейтинг дафтарчаси);
  • advantage icon Тўлов-шартнома бўйича амалга оширилган тўловлар ҳисоби (шартномалар ва ҳисоб варақаларни рўйхатга олиш, пул тушумларини ҳисобга олиш, маълумотномалар тақдим этиш);
Лойиҳа ҳақида

Олий таълим жараёнларини бошқариш ахборот тизимининг (ҲЕМИС) яратилиши университетнинг маъмурий, ўқув ва илмий фаолиятини автоматлаштириш, ўқитувчилар ва талабалар учун замонавий электрон хизматларни тақдим этиш, университетнинг ахборот-таълим корпоратив порталини яратиш имконини беради.

Тизимнинг мақсад ва вазифалари

Тизим мақсадлари:
1.    Олий таълим муассасаларида ўқув жараёнларини рақамлаштириш
2.    Талабалар ва профессор-ўқитувчилар фаолиятини автоматлаштириш
3.    Академик маълумотлар базасини шакллантириш ва юритиш
4.    Ўқув жараёнларининг шаффофлиги ва адолатлилигини таъминлаш
5.    Бошқарув қарорларини қабул қилишда тезкор ва аниқ маълумотлар билан таъминлаш
Тизим вазифалари:
1.    Талабалар, ўқитувчилар ва ходимларни рўйхатдан ўтказиш
2.    Ўқув режалари ва фанлар базасини шакллантириш
3.    Рейтинг, баҳолаш ва давоматни электрон юритиш
4.    Талабаларнинг академик фаолиятини мониторинг қилиш
5.    Буйруқлар, ҳужжатлар ва ҳисоботларни электрон шакллантириш
6.    Олий таълим муассасалари кесимида статистик ва аналитик маълумотларни тайёрлаш
7.    Ахборот хавфсизлиги ва маълумотлар яхлитлигини таъминлаш

Статистика

Талабалар сони: 1 645 811 та
Профессор ўқитувчилар ва ходимлар сони: 121 801 та
ОТМлар сони: 207 та

 

Мобил дастурни юклаб олиш

Хизматлардан мобил иловалар орқали фойдаланиш учун қуйидаги ҳаволалардан юклаб олишингиз мумкин:

Имкониятлари
  • opportunity icon Талабалар учун шахсий кабинет орқали баҳолар ва рейтингларни кўриш
  • opportunity icon Профессор-ўқитувчилар учун баҳолаш ва давоматни киритиш
  • opportunity icon Ўқув режалари ва фан дастурларини бошқариш
  • opportunity icon Академик қарздорлик ва ўзлаштиришни автоматик ҳисоблаш
  • opportunity icon Электрон буйруқлар ва ҳужжат айланиши
  • opportunity icon Статистик ҳисоботлар ва таҳлилий маълумотларни шакллантириш
  • opportunity icon Мобил қурилмалар орқали тизимдан фойдаланиш имконияти