Тошкент шаҳар ҳокимининг фармойишига биноан жойлаштириш воситаларига келган меҳмонларнинг вақтинча рўйхатга олинишини ҳисобга олиш учун E-mehmon тизими ишлаб чиқилган. Дастур илк бор 2016-йил апрель ойида Тошкент шаҳрида синов режимида ишга туширилган.
Мақсадлар:
Ички миграция соҳасида Ўзбекистон Республикасининг миллий ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш.
Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари талабларига, шу жумладан яшаш ва вақтинча бўлишнинг белгиланган қоидаларига риоя этилишини мониторинг қилиш ва назорат қилиш, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлиш тартибини бузиш фактларини ва бошқа ҳуқуқбузарликларни аниқлаш учун шарт-шароитлар яратиш.
Чет эл фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахслар ва Ўзбекистон Республикасининг вақтинчалик яшаш жойларида вақтинча яшовчи Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тўғрисидаги маълумотларнинг ўз вақтида тўпланиши ва қайта ишланишини таъминлаш.
Лойиҳалаштирилган тизимнинг статистик маълумотлари асосида туризм соҳасини ривожлантириш.
Туристик йиғимларни ҳисобга олиш бўйича ҳисоб-китобларни ўз вақтида назорат қилишни таъминлаш.
Вазифалар:
Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилишини мониторинг қилиш ва назорат қилишни, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлиш тартибини бузиш фактларини ва бошқа ҳуқуқбузарликларни аниқлашни автоматлаштириш.
Чет эл фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахслар ва Ўзбекистон Республикасининг вақтинчалик яшаш жойларида вақтинча яшовчи Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тўғрисидаги маълумотларни тўплаш ва қайта ишлашни автоматлаштириш.
Туристик йиғимларни ҳисобга олиш бўйича ҳисоб-китобларни назорат қилишни автоматлаштириш.
Фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ноқонуний бўлишининг олдини олиш ва бунга чек қўйиш бўйича бошқа давлат органлари билан ҳамкорлик қилиш.