“Maktab.uz” масофавий таълим платформаси халқ таълими тизимига кирувчи ташкилотлар ходимлари, ўқитувчилар, ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари учун мўлжалланган.
Ўқувчилар томонидан мактабда маълум бир сабабларга кўра ўтказиб юборилган ёки ўзлаштирилиши мураккаб бўлаётган дарслар тўғрисида такроран маълумот олиш имкониятини яратиш;
Пандемия туфайли жорий қилинган карантин чекловлари боис уй шароитида таълим олаётган болаларга қулайликлар яратиш;
Мактабларда вақтинча ўқитувчилар етишмаслиги туфайли юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни ҳал қилиш;
Ўқитувчилар ҳамкасблари томонидан ташкил қилинаётган очиқ дарсларда масофадан туриб қатнашиш
- Умумтаълим мактабларидаги ўқув материалларини чуқур ўрганишга ва уларни такрорлашга имконият яратиш, босқичма-босқич фанлар, шу билан бирга, синфлар кесимида барча мавзулар бўйича видеодарслар базасини яратиш;
- Ўқувчилар томонидан ўзлаштирилиши мураккаб бўлган мавзуларни кенгроқ ёритиб бериш, дарсликларга қўшимча тарзда фойдали маълумотларни бериб бориш, шунингдек, ота-оналарга мавзу мазмунларини англашлари учун тақдимотларни ўз вақтида сифатли равишда ишлаб чиқиш, мавзуларни қўшимча равишда ўзлаштириш учун мўлжалланган платформа яратиш;
- Ўқитувчилар ҳамкасблари томонидан ташкил қилинаётган очиқ дарсларда масофадан туриб қатнашиш имкониятини яратиш;
- Ота-оналар томонидан фарзандларининг мактабда қандай таълим олаётганликларини кузатиб бориш имкониятини яратиш;
- Мактабларда турли сабабларга кўра вақтинча ўқитувчилар етишмаслиги туфайли юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни ҳал қилиш.
Умумтаълим мактаб ўқувчилари платформага тўғридан-тўғри кириш имкониятига эгалар. Шунингдек, қолган фойдаланувчилар ҳам тизим администратори томонидан яратилган махсус логин ва пароллар орқали киришлари мумкин.