Электрон шаҳодатнома ахборот тизими - Лойиҳани амалга оширишдан асосий мақсад аввалги йил битирувчилари учун таълим тўғрисидаги ҳужжатларнинг дубликатини бериш тизимини такомиллаштириш, битирувчиларнинг шаҳодатномаларини жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР)га боғлаш орқали идоралараро электрон тизимларга интеграция қилиш ҳамда ўқув йили якунида мактаб битирувчиларига электрон шаҳодатнома берилишини таъминлашдан иборат.
- умумий ўрта таълим тўғрисидаги ҳужжатларнинг электрон маълумотлар базасини яратиш;
- мактаб битирувчиларининг шаҳодатномалари реестрини яратиш орқали шаҳодатномаларни рақамлаштириш;
- мавжуд платформа билан интеграция орқали олинган 6 йиллик ўртача баҳолар ҳақидаги маълумотлар асосида электрон шаҳодатнома бериш ва аввалги йил битирувчилари учун таълим тўғрисидаги ҳужжатларнинг дубликатини бериш тизимини такомиллаштириш;
- битирувчиларнинг шаҳодатномаларини жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР)га боғлаш орқали идоралараро электрон тизимларга интеграция қилиш;
- шаҳодатномаларни қалбакилаштиришнинг олдини олиш;
- ўқув йили якунида мактаб битирувчиларига электрон шаҳодатнома берилишини таъминлаш.
Электрон шаҳодатнома ахборот тизимидан фойдаланиш учун ташкилотлар Ягона идентификация тизими (id.egov.uz) саҳифасига кириб, логин ва паролни киритади. Электрон шаҳодатномани олиш учун рўйхатдан ўтиш шарт эмас.