solution icon
Ўқувчиларни умумтаълим мактабларига қабул қилишнинг онлайн тизими
Умумтаълим мактабларининг 1-синфига қабул, ўқувчиларни мактабдан мактабга кўчириш ҳамда чет эл фуқаролари бўлган ўқувчиларни мактабга қабул қилиш учун масофадан ариза бериш имконини яратувчи платформа. my.maktab.uz
Афзалликлари
  • advantage icon 1-синфга қабулда очиқлик ва шаффофлик
  • advantage icon Хизматлардан фойдаланиш қулайлиги
  • advantage icon Халқ таълими ходимлари ва ота-оналарнинг вақтларининг тежалиши
Лойиҳа ҳақида

“my.maktab.uz” ахборот тизими умумтаълим мактабларининг 1-синфига қабулни ҳамда мактабларда ўқувчилар ҳаракатини онлайн ташкил этиш, маълумотлар базасини шакллантириш, шунингдек, турли оворагарчиликларни бартараф этиб, ота-оналарга қулайлик яратиш учун хизмат қилади.

Уйдан чиқмаган ҳолда бир нечта мактабни ўзаро солиштириш мумкин. Ҳужжат топширишда ота-оналарнинг ортиқча оворагарчилигининг олди олинди. Ота-оналарга бириктирилган микроҳудуд доирасида мактабни танлаш имконияти яратилди.

Тизимнинг мақсад ва вазифалари

-Ягона интерактив давлат хизматлари порталида умумтаълим мактабларига қабул қилиш учун ариза бериш;
- яшаш жойи яқинидаги мактабларни қидириш, ҳужжатларни топшириш, шунингдек, яшаш жойини ўзгартирганда мактабни ўзгартириш;
-ўқувчиларни бир умумтаълим мактабидан бошқасига ўтказиш учун онлайн ариза юбориш;
- чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар фарзандларини Ўзбекистон Республикасидаги умумтаълим мактабларига қабул қилиш учун онлайн ариза юбориш имкониятини яратиш.
Шу билан бирга, қабул жараёнларида ноқонуний хатти-ҳаракатлар, шу жумладан коррупция ҳолатларининг олдини олиш.

Тизимда рўйхатдан ўтиш

Тизимдан рўйхатдан ўтиш учун фуқаронинг шахсий рақами керак бўлади. Рўйхатдан ўтган фуқарога шахсий кабинет бириктирилади. Фуқаро маълумотлари ва фарзандининг маълумотларини киритгандан сўнг тизимдан фойдаланиши мумкин.

Мобил дастурни юклаб олиш

Хизматлардан мобил иловалар орқали фойдаланиш учун қуйидаги ҳаволалардан юклаб олишингиз мумкин:

Имкониятлари
  • opportunity icon Умумтаълим мактабларига 1-синф ўқувчиларини қабул қилишда очиқлик ва шаффофлик
  • opportunity icon Ҳужжатларни электрон тарзда юбориш
  • opportunity icon Аризаларни кўриб чиқиш ҳолати ҳақида хабарномалар олиш
  • opportunity icon Мактаб қувватидан келиб чиқиб онлайн навбатда туриш ва жараённи кузатиш имконияти