solution icon
Метеорологик кузатувларнинг ягона портали DATA.METEO.UZ
Ўзбекистон ҳудудидаги метеорологик, агрометеорологик, гидрологик ҳамда атмосфера ифлосланиши ва сунъий йўлдош маълумотлари маълумотларини марказлаштириш ва фойдаланувчиларга ишончли ахборот тақдим этиш. data.meteo.uz
Афзалликлари
  • advantage icon Расмий ва ишончли манба – маълумотлар Ўзгидромет хизмати агентлиги томонидан тақдим этилади.
  • advantage icon Тез-тез янгиланадиган маълумотлар – об-ҳаво кўрсаткичлари реал вақтга режимда берилади ва ҳар 10 дақиқада янгиланади.
  • advantage icon Интерактив хариталар – маълумотларни ҳудудлар кесимида қулай визуал таҳлил қилиш имконияти мавжуд.
  • advantage icon Кенг қамровли маълумотлар – метеорология, агрометеорология, атмосфера ифлосланиши ва сунъий йўлдош маълумотлари жамланган.
  • advantage icon АПИ орқали интеграция имконияти – бошқа ахборот тизимлари ва иловалар билан боғлаш мумкин.
Портал ҳақида

Ушбу ахборот тизими Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 17 ноябрдаги ПҚ-4896-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган. Қарорда гидрометеорология соҳасида ахборот тизимларини жорий этиш, рақамли маълумотларни марказлаштириш ҳамда фойдаланувчиларни ишончли ва тезкор метеорологик маълумотлар билан таъминлаш вазифалари белгиланган. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида олиб бориладиган метеорологик, гидрологик ва агрометеорологик кузатувлар натижаларини жамлаш, сақлаш ва фойдаланувчиларга етказиш учун мўлжалланган ягона ахборот тизимидир. Тизим Ўзгидромет фаолияти доирасида ишлаб чиқилган бўлиб, давлат миқёсида об-ҳаво ва атроф-муҳит ҳолатини мониторинг қилиш заруратига асосланади.
Тизим кенг фойдаланувчилар доираси учун мўлжалланган: давлат ташкилотлари, фавқулодда вазиятлар хизматлари, қишлоқ хўжалиги соҳаси мутахассислари, илмий тадқиқотчилар, экологлар ҳамда ИТ-мутахассислар ундан ўз фаолиятида фойдаланишлари мумкин. Шунингдек, оддий фойдаланувчил

Тизимнинг мақсад ва вазифалари

Тизим мақсадлари:
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида метеорологик, гидрологик ва агрометеорологик маълумотларни ягона ахборот платформасида тўплаш.
Реал вақт режимида об-ҳаво ва атроф-муҳит ҳолати ҳақида маълумотларни тақдим этиш.
Давлат органлари ва бошқа фойдаланувчиларни қарорлар қабул қилиш учун ишончли ва тезкор ахборот билан таъминлаш.
Метеорологик маълумотлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва уларни таҳлил қилиш имкониятларини кенгайтириш.
Бошқа ахборот тизимлари билан интегратсиялашув орқали рақамли хизматларни ривожлантириш.

Тизим вазифалари:
Ушбу тизимнинг асосий вазифаси мавжуд метеорологик маълумотларни ягона платформада бирлаштириш, уларни реал вақт режимида тақдим этиш ва таҳлил қилиш имкониятидан иборат. Тизим метеорологик маълумотларга чекланган ва ўз вақтида кирмаслик ҳамда қарор қабул қилиш учун ишончли маълумотларнинг етишмаслиги каби муаммоларни ҳал қилади.

Статистика

Тизим рақамли ҳукумат тизимининг Идоралараро интегатсиялашув платформаси орқали 10 дан ортиқ вазирлик ва идоралар билан интегратсиялашган.

Тизмидан бир вақтнинг ўзида 10 мингга яқин фойдаланувчилар томонидан фойдаланиш имконияти мавжуд.

Имкониятлари
  • opportunity icon Метеорологик, гидрологик ва агрометеорологик маълумотларни реал вақт режимида йиғиш ва кўрсатиш.
  • opportunity icon Ҳудудлар ва метеорологик станциялар кесимида маълумотларни интерактив хариталар орқали визуаллаштириш.
  • opportunity icon Атмосфера ҳавосининг ифлосланиши (ПМ2.5 ва бошқа кўрсаткичлар) бўйича мониторингни амалга ошириш.
  • opportunity icon Тарихий ва статистик маълумотларни сақлаш ҳамда таҳлил қилиш имконияти.
  • opportunity icon Сунъий йўлдош (спутник) маълумотларини кўриш ва таҳлил қилиш.
  • opportunity icon АПИ орқали бошқа ахборот тизимлари ва иловалар билан интеграция қилиш.