«Статистика» интеграллашган ахборот тизими портали аниқ, ишончли ва юқори сифатли статистик маълумотларни олишнинг ягона нуқтасидир. У интеграция орқали маъмурий статистик маълумотларни тўплаш ва фойдаланувчиларга статистик маълумотларни SDMX стандартида тақдим этиш имконини беради. Шунингдек, бир қатор ишлар амалга оширилган:
Биринчидан, ҳозиргача турли манбалар ва шаклларда сақланган статистик маълумотлар халқаро тавсияларга мос форматда стандартлаштирилди ва рақамли шаклда ягона маълумотлар базасига тўпланди.
Иккинчидан, классификаторлар ва маълумотномалар билан таққослаш, шунингдек, катта ҳажмдаги маълумотларни қайта ишлаш учун замонавий маълумотлар базасини бошқариш тизимлари жорий этилди.
Учинчидан, фаолият соҳалари ва минтақалар бўйича маълумотларни бўлиш орқали умумлаштирилган маълумотларни яратиш имконияти тақдим этилди ва маълумотларни визуализация қилиш учун жадвал, график, диаграмма ва картограмма модули жорий этилди.
- статистика соҳасида аниқ ва юқори сифатли маълумотларни тақдим этиш учун ягона маълумотлар базасини яратиш;
- халқаро SDMX стандарти асосида ҳар бир статистик кўрсаткич учун метамаълумотларни (маълумотлар паспортини) тузиш;
- REST API технологиясидан фойдаланган ҳолда маълумотларни интеграциялаш;
- маълумотларни қайта ишлаш ва алмашиш жараёнларини мониторинг қилиш;
- жадваллар, рейтинглар, картограммалар, графиклар, таққослашлар, муносабатлар, ҳисоб-китоблар ва веб-хизматлар кўринишидаги статистик маълумотлар билан танишиш имкониятини бериш.