solution icon
“Регистрация” ахборот тизими
«Регистрация» ахборот тизими тадбиркорлик субъектлари учун лицензиялаш, рўйхатдан ўтказиш ва хабардор қилиш жараёнларини, шунингдек уларнинг фаолиятига доир ҳисоботларни йиғиш ва таҳлил қилишни автоматлаштиради. reg.napp.uz
Афзалликлари
  • advantage icon Бир тизимда тартибга солинадиган тартиб-таомилларни комплекс автоматлаштириш
  • advantage icon Ягона ахборот базаси ва марказлаштирилган таҳлил
  • advantage icon Мослашувчанлик ва масштабланувчанлик
  • advantage icon Дастур кодини ўзгартирмасдан янги хизматлар ва ҳисоботларни созлаш
  • advantage icon Лицензиялар ва рухсатномалар ҳаёт циклини марказлаштирилган назорат қилиш
Лойиҳа ҳақида

Ишлаб чиқиш учун асос:
1. Майнинг фаолиятини амалга ошириш учун рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги низом (2023 йил 29 сентябрда 3461-сон билан рўйхатдан ўтказилган);
2. Ўзбекистон Республикаси резидентлари томонидан крипто-активларни чиқариш, чиқарилишини рўйхатга олиш ва муомалага киритиш тартиби тўғрисидаги низом (2022 йил 28 ноябрда 3397-сон билан рўйхатдан ўтказилган).

“Регистрация” ахборот тизими қуйидагиларни таъминлайди:
- ваколатли орган томонидан лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари соҳасида давлат функцияларини амалга ошириш учун зарур бўлган ахборотни йиғиш, сақлаш ва қайта ишлаш вазифаларини автоматлаштириш;
- ахборотни E2B R3 форматига мувофиқ сақлаш;
- ахборотни экспорт ва импорт қилиш;
- таҳлилий ҳисоботларни шакллантириш;
- маълумотларни графиклар ва жадваллар кўринишида визуализация қилиш;
- иштирокчилар учун “шахсий кабинет” кўринишида персоналлаштирилган кириш;
- крипто-активлар ва суғурта бозори муомаласи соҳасида статистик ва маълумотнома ахборотини тақдим этиш, кўриб чиқиш ва қайта ишлаш.

“Регистрация” ахборот тизими тадбиркорлик субъектлари томонидан лицензиялаш, рўйхатдан ўтказиш ва хабардор қилиш тартиб-таомилларидан ўтиш жараёнларини автоматлаштириш, шунингдек уларнинг фаолияти тўғрисидаги ҳисоботларни йиғиш ва таҳлил қилиш учун мўлжалланган.

Тизим мақсадлари ва вазифалари

ИС “Регистрация”нинг мақсади:
- юридик шахсларни (қимматли қоғозлар бозоридаги профессионал фаолият иштирокчилари, Интернет тармоғида ўйинлар, лотереялар ва букмекерлик фаолияти ташкилотчилари, суғурта фаолияти, шунингдек крипто-активлар муомаласи соҳасидаги субъектлар) рўйхатдан ўтказиш ва лицензиялаш механизмини жорий этиш;
- юридик шахслардан олинган ҳисоботларни йиғиш ва таҳлил қилиш;
- крипто-активлар муомаласи соҳасида миллий тизимларни ташкил этиш бўйича жаҳон талабларига риоя қилиш;
- крипто-активларни чиқариш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақида ваколатли органга хабарномалар юбориш.

“Регистрация” ахборот тизими қуйидагиларни таъминлайди:
- ваколатли орган томонидан лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари соҳасида давлат функцияларини амалга ошириш учун зарур бўлган ахборотни йиғиш, сақлаш ва қайта ишлаш вазифаларини автоматлаштириш;
- ахборотни E2B R3 форматига мувофиқ сақлаш;
- ахборотни экспорт ва импорт қилиш;
- таҳлилий ҳисоботларни шакллантириш;
- маълумотларни графиклар ва жадваллар кўринишида визуализация қилиш;
- иштирокчилар учун “шахсий кабинет” кўринишида персоналлаштирилган кириш;
- крипто-активлар ва суғурта бозори муомаласи соҳасида статистик ва маълумотнома ахборотини тақдим этиш, кўриб чиқиш ва қайта ишлаш.

Интеграциялар

Қуйидагилар билан интеграция қилиш назарда тутилган:
1. Ягона идентификация тизими “OneID”
2. Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг “Ягона миллий меҳнат тизими” ААТ
3. Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги
4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги
5. Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги
6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази
7. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги

Имкониятлари
  • opportunity icon ONE ID орқали рўйхатдан ўтиш, авторизация ва аутентификация
  • opportunity icon Юридик шахснинг шахсий кабинети
  • opportunity icon Электрон аризаларни тақдим этиш
  • opportunity icon Крипто-активларни чиқариш тўғрисида хабарнома
  • opportunity icon “Хизматлар конструктори”
  • opportunity icon Ариза шаклларини мослашувчан яратиш
  • opportunity icon Аризаларнинг автоматлаштирилган Workflow жараёни
  • opportunity icon Лицензиялар ва рухсатномалар ҳаёт циклини бошқариш
  • opportunity icon Маълумотларни автоматик валидация қилиш ва экран шаклларини генерация қилиш
  • opportunity icon Статистик маълумотлар бўйича қидирув ва таҳлил
  • opportunity icon Лицензиялар ва рухсатномаларнинг ягона реестри
  • opportunity icon Реестр ҳаракатларини автоматлаштириш
  • opportunity icon Ҳисоботларни марказлаштирилган йиғиш
  • opportunity icon Ҳисобот шакллари конструктори
  • opportunity icon Ҳисоботлар тақвими ва тақдим этишнинг бир нечта усуллари
  • opportunity icon BI-таҳлил
  • opportunity icon Фойдаланувчилар ва кириш ҳуқуқларини бошқариш
  • opportunity icon Маълумотномаларни бошқариш
  • opportunity icon Фойдаланувчилар ҳаракатларини аудит қилиш
  • opportunity icon Тизимни дастурчи иштирокисиз созлаш