ЯААТ барча суғурта турлари (синфлари) бўйича суғурта шартномалари, суғурта полислари, қайта суғурталаш шартномалари, суғурта даъволари ва улар билан боғлиқ маълумотларнинг ягона ахборот базасини шакллантириш ва юритиш учун мўлжалланган. Тизим суғурта полислари ва шартномаларининг серия ва рақамларини шакллантириш, тузилган шартномалар тўғрисидаги маълумотларни рўйхатга олиш ва сақлаш, уларнинг ҳақиқийлигини текшириш, мажбурий суғурта турлари бўйича суғурта мавжудлигини аниқлаш, шунингдек ҳисобот ва таҳлилий маълумотларни шакллантириш имконини беради. ЯААТ суғурталовчилар, суғурталанувчилар ва суғурта бозорининг бошқа иштирокчилари, давлат органлари ҳамда суғурта фаолиятини тартибга солиш, назорат қилиш ва таҳлил қилиш ваколатига эга ташкилотлар учун мўлжалланган..
ЯААТ давлат органлари, идоралар ва суғурта бозорининг профессионал иштирокчилари билан интеграция қилинган бўлиб, маълумотларни автоматлаштирилган тарзда алмашиш ва суғурта соҳасига оид ахборотни марказлаштирилган ҳолда ҳисобга олиш имконини беради. Тизим орқали электрон суғурта полисларини кўриш ва юклаб олиш имконияти мавжуд.
ЯААТни мақсади суғурта соҳасининг ягона ахборот базасини шакллантириш, кўрсаткичларнинг шаффофлигини ошириш ва суғурта бозорини таҳлил қилишни такомиллаштиришдан иборат.
Суғурта шартномалари, полислар, қайта суғурталаш шартномалари ва суғурта даъволари тўғрисидаги маълумотларни йиғиш, рўйхатга олиш, қайта ишлаш ва сақлаш.
Барча суғурта турлари (синфлари) бўйича суғурта шартномалари ва полисларининг ягона реестрини шакллантириш ва юритиш.
Суғурта полислари ва шартномаларининг серия ва рақамларини автоматик шакллантириш.
Суғурта шартномаларини ЯААТ орқали электрон шаклда расмийлаштириш.
Қайта суғурталаш шартномаларини, шу жумладан оферталар ва қўшимча келишувларни рўйхатга олиш ва ҳисобга олиш.
Мажбурий суғурта шартномаларини тузиш учун аризаларни қабул қилиш ва қайта ишлаш.
Е-даъволар ва RЕ-даъволарни ўз ичига олган суғурта даъволарининг ягона реестрини шакллантириш ва юритиш.
Суғурта даъволарининг белгиланган муддатларда кўриб чиқилишини ҳисобга олиш ва назорат қилиш.
Жисмоний ва юридик шахсларнинг мажбурий суғурта турлари бўйича суғурталанганлик ҳолатини аниқлаш.
Электрон суғурта полислари ва шартномаларининг ҳақиқийлигини текшириш.
Суғурта мукофотлари ва суғурта шартномаларини расмийлаштириш билан боғлиқ тўлов операцияларини марказлаштирилган ҳисобга олиш.
ЯААТни давлат органлари, вазирликлар ва идораларнинг ахборот тизимлари ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг ахборот базалари билан интеграция қилиш.
Тузилган шартномалар, берилган полислар, суғурта мукофотлари, даъволар ва суғурталовчилар фаолияти бўйича ҳисобот ва таҳлилий маълумотларни шакллантириш.
ЯААТ маълумотлари ва суғурталовчилар ҳисоботлари асосида суғурта бозорини автоматлаштирилган таҳлил қилиш.
Белгиланган мезонлар асосида суғурталовчиларнинг рейтинг кўрсаткичларини ҳисоблаш ва ягона рейтингни шакллантириш.
Инсофсиз суғурта агентларининг реестрини юритиш.
Суғурта полислари ва шартномаларини расмийлаштириш, бериш ва ҳисобга олиш билан боғлиқ операцияларни аудит қилиш ва кузатиш имкониятини таъминлаш.
Суғурта ахборотларини марказлаштирилган юритиш орқали маълумотларнинг сифати, ишончлилиги ва долзарблигини ошириш.
Суғурта шартномаларини расмийлаштириш, полислар бериш, даъволарни кўриб чиқиш ва ҳисобот тайёрлашга сарфланадиган вақт ва меҳнат харажатларини қисқартириш.
Суғурта бозорини давлат томонидан тартибга солиш ва назорат қилиш, шунингдек долзарб ва ишончли маълумотлар асосида бошқарув қарорларини қабул қилиш учун ахборот базасини таъминлаш.