Олий таълимдан кейинги таълимни мувофиқлаштиришнинг ягона электрон тизими (ОТКТМУЭТ) — олий таълимдан кейинги таълим соҳасидаги жараёнларни рақамлаштириш, мувофиқлаштириш ва мониторинг қилишга мўлжалланган ахборот тизимидир.
Тизим мустақил изланувчи, таянч докторантура, докторантура ва стажёр-тадқиқотчилик бўйича талабгорларни рўйхатдан ўтказиш, ҳужжатларни электрон қабул қилиш, танлов ва қабул жараёнларини бошқариш, докторантлар ҳамда илмий раҳбарлар ҳақидаги маълумотларни юритиш ва мониторинг қилиш имконини беради.
ОТКТМУЭТ қоғозбозликни, ортиқча маъмурий юкламани ва инсон омили билан боғлиқ хатоларни камайтириш, маълумотларни ягона базада шакллантириш, жараёнларнинг шаффофлиги ва назоратини оширишга хизмат қилади.
Олий таълимдан кейинги таълим жараёнларини ягона электрон тизим орқали бошқариш ва мувофиқлаштириш
Қабул ва ҳужжатларни кўриб чиқиш жараёнларини рақамлаштириш
Жараёнларнинг шаффофлиги, тезкорлиги ва назорат қилинишини таъминлаш
Олий таълимдан кейинги таълим бўйича ягона маълумотлар базасини шакллантириш
Талабгорларни электрон рўйхатдан ўтказиш ва ҳужжатларини қабул қилиш
Танлов ва қабул жараёнларини электрон шаклда ташкил этиш
Докторантлар, илмий раҳбарлар ва ташкилотлар ҳақидаги маълумотларни юритиш
Жараёнларнинг боришини мониторинг қилиш ва рақамли назоратни амалга ошириш
Статистик ва таҳлилий ҳисоботларни шакллантириш
Тегишли давлат ахборот тизимлари билан маълумот алмашишни таъминлаш.