Норматив-ҳуқуқий асос:
«Томчи-реестр» ягона электрон реестри Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 мартдаги ПҚ-144-сон қарори асосида ишлаб чиқилган.
Тизимнинг вазифаси:
Сув тежовчи технологияларни жорий этиш бўйича хизмат кўрсатувчи ташкилотлар фаолияти тўғрисидаги маълумотларни ягона ахборот муҳитида юритишга мўлжалланган. Тизим ташкилотларни рўйхатдан ўтказиш ва текшириш жараёнларини соддалаштириш, улар ҳамда таклиф этилаётган маҳсулотлар тўғрисидаги маълумотларни марказлаштириш, фермерлар, тадбиркорлар ва бошқа фойдаланувчиларга зарур маълумотлардан қулай фойдаланиш имконини яратади. Шунингдек, тизим сув тежовчи технологияларни кенг жорий этиш, сув ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланишни қўллаб-қувватлаш ҳамда ушбу йўналишдаги маълумотларни мониторинг ва таҳлил қилиш имконини беради.
Сув тежовчи технологияларни жорий этиш бўйича хизмат кўрсатувчи ташкилотларни рўйхатдан ўтказиш жараёнини соддалаштириш
«ТОМЧИ ЕР» ягона электрон реестрини яратиш (Ахборот-ресурс марказини ташкил этиш)
Сув тежовчи технологияларни жорий этиш бўйича хизмат кўрсатувчи ташкилотлар тўғрисидаги маълумотларнинг марказлаштирилган ҳолда сақланишини таъминлаш
Сув хўжалиги ташкилотлари фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида ахборот-коммуникация технологияларини (АКТ) жорий этиш
Ишлаб чиқилган ахборот тизимининг самарадорлигини келгусида баҳолаш учун миқдорий ва сифат кўрсаткичларини шакллантириш
Қишлоқ хўжалигида сувни тежаш, ундан самарали ва оқилона фойдаланишни таъминлаш
Юқори технологияли агросаноат бирлашмаларидан тортиб анъанавий оилавий хўжаликларгача бўлган барча турдаги қишлоқ хўжалиги субъектларида фойдаланилаётган томчилатиб суғориш маҳсулотлари тўғрисидаги маълумотларни умумлаштириш механизмини яратиш
Бугунги кунда реестр.мwр.уз ахборот тизими орқали ишлаб чиқарувчи ва қурувчи корхоналар томонидан жами 518 та ариза тақдим этилган. Аризаларни кўриб чиқиш натижалари:
95 та ариза ҳужжатлар ҳамда корхона тўғрисидаги маълумотлар тўлиқ тақдим этилмаганлиги сабабли рад этилган;
234 та ариза белгиланган баҳолаш мезонлари бўйича 60 баллдан паст кўрсаткич қайд этган;
189 та корхона 60 ва ундан юқори балл тўплаб, «Томчи-реестр» ЯЭРга киритиш учун тавсия этилган.
Натижада, реестрга киритилган ташкилотлар сувни тежайдиган технологияларни жорий этиш бўйича давлат томонидан қўллаб-қувватлаш механизмларида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлиб, буюртмачилар учун ишончли ва малакали корхоналар базаси шакллантирилмоқда.