solution icon
“Рақамли қишлоқ хўжалиги” интегратсион платформаси (Агропортал)
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи, ишлаб чиқарувчи ва уларга хизмат кўрсатувчи ташкилотлар учун соҳада хизмат кўрсатишнинг “ягона нуқтаси”ни белгилаш. agro.gov.uz
Афзалликлари
  • advantage icon Агропортал қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи, ишлаб чиқарувчи ва хизмат кўрсатувчи ташкилотлар учун соҳада хизмат кўрсатишнинг “ягона нуқтаси” сифатида эътироф этилган.
  • advantage icon Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги “Агросаноатни рақамлаштириш маркази” МЧЖни қишлоқ хўжалиги соҳасини рақамлаштириш йўналишида ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш
Лойиҳа ҳақида

Тизимни ишлаб чиқиш учун асос Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 12 августдаги ПФ-130-сон Фармони.

Қишлоқ хўжалиги соҳасида ахборот тизимларини бир жойга жамлаш ҳамда хизматларни ягона нуқтадан кўрсатиш.

Агросаноат мажмуидаги давлат ташкилотлари ахборот тизимлари билан узвий интеграцияни таъминлаш орқали маълумотлар долзарблиги ва ҳаққонийлигини таъминлаш

Тизимнинг мақсад ва вазифалари

Тизим мақсадлари:
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларига давлат ташкилотлари томонидан электрон давлат хизматларини кўрсатишни таъминловчи ягона ахборот майдони сифатида тизимнинг сифатли ва узлуксиз фаолият кўрсатишини таъминлаш
Агросаноат мажмуига тааллуқли электрон хизматлар кўрсатилиши самарадорлигини, тезкорлигини ва шаффофлигини таъминлаш

Тизим вазифалари:
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларига электрон давлат хизматларидан кафолатланган ва хавфсиз фойдалана олиш имкониятини тақдим этиш

Статистика

Агропортал яқинда жорий этилди. Эндиликда функтсионал имкониятлари кенгайтирилиб, такомиллаштириб борилади.

Мобил дастурни юклаб олиш

Хизматлардан мобил иловалар орқали фойдаланиш учун қуйидаги ҳаволалардан юклаб олишингиз мумкин:

Имкониятлари
  • opportunity icon Агросаноат мажмуига тааллуқли электрон давлат хизматлари олиш учун аризаларни ва бошқа ҳужжатларни йўллаш ҳамда электрон давлат хизматлари кўрсатиш натижасини қабул қилиш