solution icon
Капитал қуйилмалар ААТ
"Бюджет дастурларини шакллантириш, капитал қўйилмалар асосида объектларни молиялаштириш, қурилиш ва лойиҳа-қидирув ишларининг манзилли рўйхатларини тасдиқлаш ҳамда лойиҳалар ижросини мониторинг қилиш" автоматлаштирилган ахборот тизими. kapital.imv.uz
Афзалликлари
  • advantage icon Автоматлаштириш ва оптимизация – лойиҳалар ва молиявий ресурслар бошқаруви тез ва аниқ бўлади.
  • advantage icon Ҳисобот ва мониторинг – лойиҳаларнинг бажарилиш ҳолати ва молиялаштириш устидан доимий назорат.
  • advantage icon Модулли ва интегратсияланган структура – турли модуллар орқали жараёнларни қисқа вақтда ва бошқа тизимлар билан узлуксиз алмашиш.
  • advantage icon Ишончлилик ва хавфсизлик – маълумотлар йўқолмаслиги ва АТ хавфсизлигини таъминлаш.
  • advantage icon Мослашувчанлик ва ривожланиш имконияти – янги функцияларни қўшиш ва қонунчилик ўзгаришларига тез мослашиш.
Лойиҳа ҳақида

Тизимни батафсил тавсифлаш    Ушбу лойиҳани ишлаб чиқиш учун қуйидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асос ҳисобланади:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 22 сентябрдаги
ПҚ-378-сонли “Республикада капитал қурилиш соҳасида буюртмачи хизмати фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 17 ноябрдаги
ПҚ-425-сонли “Қурилиш лойиҳаларини амалга оширишда назорат механизмларини такомиллаштириш, жараённинг очиқлиги ва шаффофлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 декабрдаги
ПҚ-465-сонли “2023 — 2025 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 апрелдаги 206-сонли “Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурларини шакллантириш ва давлат инвестицияларини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” қарори;

Тизимнинг мақсад ва вазифалари

Тизим мақсадлари:

Лойиҳаларни ҳисобга олиш ва мониторинг қилиш – давлат капитал қўйилмаларини амалга ошириш жараёнида лойиҳалар ва объектларнинг ҳолатини автоматлаштирилган тарзда кузатиш.
Молиявий ресурслардан самарали фойдаланиш – бюджет маблағлари ва инвестицияларнинг мақсадли ва оптимал тарзда тақсимланиши ва ҳисобга олиниши.
Лойиҳаларнинг муддат ва кўрсаткичларини назорат қилиш – лойиҳалар белгиланган вақт, бюджет ва сифат стандартларига мувофиқ бажарилишини таъминлаш.
Таҳлилий ҳисоботлар ва қарор қабул қилиш учун маълумот тақдим этиш – лойиҳалар, объектлар ва манзили рўйхатлар бўйича таҳлилий маълумотларни шакллантириш.
Фойдаланувчилар фаолиятини автоматлаштириш – лойиҳа ташаббускорлари, буюртмачилар ва мониторинг органлари фаолиятини электрон ва интегратсияланган тарзда юритиш.

Тизим вазифалари:
Дастур ва лойиҳаларни шакллантириш:
Давлат бюджети ҳисобидан молиялаштириладиган дастурларни ташкил қилиш;
Лойиҳалар (объектлар) портфелини яратиш ва тасдиқлаш;
Дастлабки ва якуний рўйхатларини шакллантириш
Лойиҳаларни амалга ошириш жараёнини назорат қилиш:
Лойиҳаларнинг қурилиши, реконструкцияси, таъмирлаш ва модернизациясини ҳисобга олиш;
Лойиҳаларнинг муддат, бюджет ва мақсадларга риоя қилинишини кузатиш;
Қурилиш жараёнига оид маълумотларни (паспортлар, шартномалар, ҳисоб-фактуралар) юклаш.
Манзили рўйхат ва харажатларни юритиш:
Лойиҳаларнинг манзили рўйхатини шакллантириш ва тасдиқлаш;
Сақлаш харажатлари ва смета харажатларини ҳисобга олиш
Шахсий ғазна ва бюджет харажатларини мониторинг қилиш.

Статистика

Охирги 3-5 йил учун
Интегратсиялар сони 5 та
Фойдаланувчилар сони 30 000-50 000 та.

 

Имкониятлари
  • opportunity icon Дастур ва лойиҳаларни бошқариш
  • opportunity icon Лойиҳаларни амалга ошириш мониторинги
  • opportunity icon Манзили рўйхат ва харажатларни назорат қилиш
  • opportunity icon Ахборот алмашиш ва интеграция
  • opportunity icon Мониторинг ва таҳлилий ҳисоботлар
  • opportunity icon Фойдаланувчиларнинг фаолиятини автоматлаштириш
  • opportunity icon Тизим ишончлилиги ва хавфсизлиги
  • opportunity icon Масштабланиш ва модуллилик