Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 21 февруардаги «“Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида»ги ПФ-37-сон Фармойишига, шунингдек, «Қонун устуворлигини таъминлаш, халқ хизматидаги давлат бошқарувини ташкил этиш» йўналиши бўйича 2024 йилга мўлжалланган амалий чора-тадбирлар режасининг 4-иловаси 1–3-бандларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 21 декабрдаги «Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси фаолиятини ташкил этиш ва маҳаллаларда бошқарув тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-402-сон Қарорига 5-илова Йўл харитасининг 10-бандига мувофиқ Ягона маҳалла платформасини жорий этиш кўзда тутилган.
Маҳаллаларнинг тарқоқ ахборот платформаларини ягона рақамли тизимга бирлаштириш.
Маҳаллага оид маълумотларни Электрон ҳукуматнинг Ягона интеграциялашган платформаси орқали вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимлари билан интеграция қилишни таъминлаш ҳамда маҳалла кесимида консолидацияланган маълумотларни шакллантириш.