solution icon
Хорижий фуқароларга электрон визаларни расмийлаштириш учун "E-VISA"
Хориждаги фуқароларга электрон виза расмийлаштиришга мўлжалланган «E-VISA» автоматлаштирилган ахборот тизими. visa.mfa.uz
Афзалликлари
  • advantage icon Дипломатик ваколатхоналарга мажбурий мурожаат этишнинг бекор қилиниши.
  • advantage icon Виза расмийлаштириш учун мурожаатни кўриб чиқиш муддатларининг 60% га қисқариши.
  • advantage icon Қоғоз иш оқимининг 50% га қисқариши.
  • advantage icon Масофадан туриб, онлайн ариза топшириш ва ҳолатни кузатиш қулайлиги.
Лойиҳа ҳақида

«E-VISA» тизими хорижий фуқароларнинг Ўзбекистонга кириш визасини расмийлаштириш учун Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари, консуллик идораларига мажбурий мурожаат этиш тартибини бекор қилиш орқали оптималлаштиради. Тизим мурожаатларни кўриб чиқиш муддатларини қисқартириш ва замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш имконини беради.

Тизимнинг мақсад ва вазифалари

Тизим мақсадлари:
Хорижий фуқароларнинг кириш визасини олиш жараёнларини модернизация қилиш ҳамда максимал соддалаштириш.
Электрон кириш визаларининг ягона маълумотлар базасини шакллантириш орқали марказлаштирилган тизимни яратиш.

Тизим вазифалари:
Аэропорт ва темир йўл вокзалларида автоматлаштирилган паспорт назорати кабинасини ва солиштириш тизимини жорий этган ҳолда назоратни соддалаштириш.
Хориж фуқароларининг кириш визаларини расмийлаштириш учун Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ваколатхоналарига мажбурий мурожаатини бекор қилиш.

Статистика

Жами аризалар (анкеталар) сони: 184 318 та.

Кунлик ташриф буюрувчилар сони: 2 000 дан ортиқ.

Имкониятлари
  • opportunity icon Портал ресурслари ўзбек, инглиз ва рус тилларда мавжуд.
  • opportunity icon Мурожаатнинг ҳолатини реал вақт режимида текшириш.
  • opportunity icon Уникал идентификация рақами асосида берилган виза тўғрисида ахборот тақдим этиш.