Мазкур ахборот тизими ўрмон фонди ерларида:
учун электрон рухсатнома (онлайн билет) беришни автоматлаштирувчи рақамли платформа ҳисобланади.
Тизим орқали фуқаролар ва тадбиркорлар онлайн ариза топшириб, яйлов ҳудудини танлайди, чорва сонини кўрсатади, тўловни амалга оширади ва электрон рухсатномани олади.
Шу билан бирга тизим:
реал вақт режимида мониторинг қилиш имконини беради.
Тизим мақсадлари:
Тизим вазифалари:
2025 йил ҳолатига кўра, онлайн рухсатнома бериш тизимидан фойдаланувчилар сони 2800 нафарга етган. Йил давомида ўрмон фонди яйлов ерларида чорва молларини ўтлатиш ва пичан ўриш учун жами 51 000 та электрон рухсатнома берилган. Порталга йил давомида 90 мингдан ортиқ ташриф амалга оширилган. Рухсатномалар бериш ва хизматлар кўрсатиш жараёнлари тўлиқ рақамлаштирилиб, аризаларни кўриб чиқиш ва рухсатномаларни расмийлаштириш жараёнлари онлайн тарзда амалга оширилмоқда. Тизим жорий қилиниши натижасида қоғоз ҳужжатлардан фойдаланиш тахминан 80 фоизга қисқарган, хизмат кўрсатиш вақти эса аввалги 3–5 кундан онлайн тарзда бир неча дақиқагача қисқартирилган.