Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил, 4-сентабрдаги ВМҚ-737-сон қарорига асосан ишга туширилган “Атроф-муҳит мониторинг ягона геоахборотлар маълумотлар базаси” тизими ҳудудлардаги экологик лабораториялар томонидан Республикадаги саноат корхоналаридан чиқарилаётган ифлосланиш даражаси натижаларини масофадан бир базага жамлаш ва доимий мониторинг юритиш мақсадида яратилган.
Ушбу тизим ёрдамида Республикадаги саноат объектларининг реестри ва нормативлари шакллантирилган, саноат корхоналарининг манбаларида лабораторик таҳлиллар ўтказиш ва натижаларни юбориш ёрдамида атмосфера ҳавосига чиқарилаётган ташламалар, сув ресурсларига ташланаётган ташламалар ва тупроқ таркибини ифлосланиш даражалари натижалари таҳлил қилиб борилади.
Тизим мақсадлари:
“Атроф-муҳит мониторинг ягона геоахборотлар маълумотлар базаси” тизими орқали республикада мавжуд 1-4 тоифаларга мансуб корхоналарнинг мониторинг натижалари шунингдек, ВМҚ-737 ва ВМҚ-343 (2021-2025 йилларда Ўзбекистон республикасида атроф-табиий муҳитнинг мониторинг дастурларда) назарда тутилган объектлар мониторинг натижаларини шакллантириб бориш.
Тизим вазифалари:
Республиканинг экологик мониторинг йўналишлардаги барча зарурий маълумотларни бир жойда рақамлаштирилган ҳолда сақлаш, тизим имкониятлари доирасида маълумотлар асосида экологик ҳолатни таҳлил қилиш ва баҳолаш, прогнозлаш, моделлаштириш мақсадида бошқа тизимларга зарурий маълумотларни йўналтириш.
“Атроф-муҳит мониторинг ягона геоахборотлар маълумотлар базаси” тизимга 500 дан ортиқ ҳаво объектлари, (1700-дан ортиқ манба), 400-дан ортиқ сув объектлари, (1000-дан ортиқ манба), 300 дан ортиқ тупроқ объектлари, (900-дан ортиқ манба), жами 1300 дан ортиқ объект ва 3700-та манба шакллантирилган.
Тизимда юқорида келтирилган ИММ объектларга тегишли 3-та бўлим асосида қуйидаги мониторинг натижалари жамланган: ҳавода 22104-та, сувда 100540-та, тупроқда 21783-та.