Тизимнинг мақсад ва вазифалари
- 40 ёшгача бўлган ёш инновацион ишлаб чиқувчиларни ғоялар ва стартапларни қўллаб-қувватлаш платформасида бирлаштириш.
- Камида 6 та йўналиш бўйича технологик стартапларни қўллаб-қувватлаш: AI, биотехнологиялар, “яшил” технологиялар, микрофабрикалар, диагностика, янги материаллар.
- Акселератор, халқаро стажировкалар ва илмий ишланмаларни бозорга чиқариш орқали илмий-тадқиқот (R&D) ишларини тижорийлаштиришни таъминлаш.
- Фан ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси орқали молиявий кўмак ва инновациялар мониторинги, 1 млрд сўмгача грантлар, шартномалар ижросини назорат қилиш.