«Agroko‘makchi» – бу мобил илова бўлиб, фермерлар, деҳқонлар, томорқа эгалари ва экспортчиларни ягона тизимда боғлайди. Илова қишлоқ хўжалигида тезкор маслаҳат, бозор нархлари, агротехника тавсиялари ва хизматлар орқали иш жараёнларини соддалаштиради, самарадорликни оширади ва маҳсулотни бозорга чиқариш ва экспорт қилиш имкониятини кенгайтиради.
Фермерлар, деҳқонлар, томорқа эгалари ва экспортчиларни бир платформада боғлаш.
Қишлоқ хўжалиги бўйича тезкор ва ишончли маслаҳатлар ҳамда маълумотлар тақдим этиш.
Бозор нархлари, маҳсулот экспорти ва ресурслардан фойдаланишни оптималлаштиришни осонлаштириш.
Фойдаланувчиларнинг иш жараёнини самарали ва инновацион қилиш.
Маҳсулотни бозорга чиқариш ва экспорт қилиш имкониятларини кенгайтириш.
Деҳқонлар, фермерлар ва томорқа ер эгалари учун зарарли ҳашаротлар, бегона ўтлар ва касалликлар ҳақида маълумот тақдим этиш.
Рухсат этилган ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари ва минерал ўғитлар бўйича маслаҳат ва маълумот бериш.
Ўзбекистон бўйлаб вилоятлар кесимида мавжуд биолабораториялар ва уларнинг хизматлари ҳақида маълумот етказиш.
Ўсимликларни ҳимоя қилиш хизматини кўрсатадиган ўсимлик клиникалари ҳақида маълумот тақдим этиш.
Мева-сабзавотларни қадоқлаш ва сақлаш корхоналари ҳақида маълумот.
Хорижга экспорт қилиниши мумкин бўлган мева-сабзавотлар ва уларни экспорт қиладиган давлатлар ҳақидаги маълумотларни тақдим этиш.
Ўсимликларни уйғунлаштирилган ҳимоя қилиш бўйича тавсиялар бериш.
Тупроқни агрокимёвий таҳлил қилиш лабораториялари ҳақида маълумот тақдим этиш.
Ўзбекистон ҳудудида импорт қилиниши мумкин бўлган фитосанитар тоза ҳудудлар ва «қизил» ҳудудлар ҳақида маълумот олиш имконини яратиш.