“Ягона дарча” электрон божхона хизматлари портали - давлат органлари томонидан кўрсатиладиган электрон давлат хизматларидан фойдаланишнинг ягона нуқтаси ҳисобланади.
Жисмоний ва юридик шахсларга мўлжалланган электрон давлат хизматлари Ягона порталда алоҳида йўналишлар бўйича кўрсатилади.
Ягона портал ёрдамида уйдан чиқмасдан электрон давлат хизматларидан фойдаланиш мумкин. Бунинг учун электрон шаклни тўлдириш ва керакли хизматдан фойдаланиш учун сўров юбориш кифоя. Масалан, экологик сертификат, ветеринария рухсатномаси, келиб чиқиш сертификати, хавфли юклар бўйича Мудофаа вазирлиги рухсатномаси, портловчи моддалар ва портлатиш воситаларини олиб киришга рухсатнома, маданий бойликларни республикадан олиб чиқиш учун рухсатнома, радиоалоқа воситалари ва юқори частотали қурилмаларни олиб кириш ва бошқа хизматлар.
Маъмурий тартиботларни мақбуллаштириш, шунингдек, ваколатли органлар ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида маълумотлар алмашиш механизмини яратиш орқали божхона ва у билан боғлиқ соҳалардаги тўсиқларни камайтириш.
Фойдаланувчиларга импорт, экспорт ва транзитга тегишли бўлган ҳужжатларни ягона электрон манзилдан стандартлаштирилган (бир хил шаклда) тартибда қабул қилиш ва жўнатиш имкониятини яратиш ҳисобланади.
Ягона портал хизматларидан фойдаланиш учун солиқ органлари томонидан тақдим этиладиган электрон рақамли имзо (ЭРИ) калитидан фойдаланилади.