solution icon
Йўловчи поездларга онлайн тарзда чипталарни сотиш (eticket.railway.uz) тизими.
Йўловчиларга қўшимча қулайликлар яратиш ва жамиятда рақамлаштириш тизимини ровожлантириш. eticket.railway.uz
Афзалликлари
  • advantage icon Йўловчилар иш жойлари ёки уйларида, исталган жойдан туриб йўловчи поездларга онлайн тарзда чипталарни харид қилиш имкониятларига эгалар
  • advantage icon Фойдаланувчилар томонидан жамият билан шартнома тузмасдан туриб онлайн тарзда бир марталик (аммавий офертага асосан) шартномага асосан гуруҳларга чипталарни расмийлаштиришлари мумкин
  • advantage icon Фойдаланувчилар томонидан йўловчи поездларга онлайн тарзда имтиёзли ва чегирмали чипталрни харид қилиш имкониятлари мавжуд.
Лойиҳа ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5-октябрь кунидаги ““Рақамли Ўзбекистон — 2030” стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6079-сонли Фармони,
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 3 август кунидаги ПҚ-433-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 30 январдаги “Электрон тижоратни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 21-сон қарори.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 13 апрель кунидаги 109-сон қарорлари ижросини таъминлаш ҳамда жамиятда рақамлаштириш тизимини ривожлантириш мақсадида тизим ровижлантирилиб борилмоқда.
Мазкур тизим қулайликари;
- Барча йўловчи поездларга чипталарни онлайн тарзда қидириш, сотиб олиш ва кузатиш имкони мавжуд — бу анъанавий чиптахонага бориб навбат кутишга ҳожат қолдирмайди. Яъни Маршрут ва санани танлаб, поезд йўналишларини қидириш ва чипталарни тез сотиб олиш мумкин.
- Фойдаланувчилар томонидан банк карталари орқали онлайн хавфсиз тўловни амалга оширишлари мумкин.
- Онлайн тарзда харид қилинган чипталар ҚР-код билан текширилади ва смартфонда кўрсатиш орқали поездга чиқиш қулай.
- eticket.railway.uz веб-сайти йўловчи поездларнинг номлари, йўналишлари ва жадвалини тўлиқ кўрсатади, шунинг учун саёҳатни олдиндан режалаштириш имкони мавжуд.
Умумий қилиб, eticket.railway.uz сайти йўловчи поездларга чипталарини харид қилишни осон, тез ва қулай тизими ҳисобланади - айниқса саёҳатни олдиндан режалаштираётганлар учун.

Тизимнинг мақсад ва вазифалари

Тизим мақсадлари:
Мазкур тизимнинг (eticket.railway.uz) асосий мақсади — йўловчиларга темир йўл чипталарини онлайн, тез ва қулай тарзда сотиб олиш имконини яратиш ҳамда чипта савдо жараёнини рақамлаштиришдир.
Тизим вазифалари:
Тизимнинг вазифаси — чипта сотиш жараёнининг барча (қидириш → сотиб олиш → тўлаш → фойдаланиш → қайтариш) амалиётларини тўлиқ автоматлаштириш ва йўловчи учун қулай тизим яратиш.

Статистика

Бугунги кунда eticket.railway.uz фойдаланувчилар сони ўртача 1.5 млнни ташкил қилади.
Мазкур eticket.railway.uz тизими;

  • “One-ID” ахборот тизими,
  • “my.gov.uz” ахборот тизими,
  • “ofd.soliq.uz” ахборот тизими,
  • “э-Ҳамкор” интернет эквайринг тизими,
  • “Э-полис” Темирйўл суғурта,
  • АСУ “Эхспресс-3”.

Мазкур тизим Россия Федерациясининг АСУ “Эхспресс-3” тизимига интеграция қилинган.

 

Мобил дастурни юклаб олиш

Хизматлардан мобил иловалар орқали фойдаланиш учун қуйидаги ҳаволалардан юклаб олишингиз мумкин:

Имкониятлари
  • opportunity icon Барча чегирмали чипталарни онлайн тарзда расмийлаштириш
  • opportunity icon Онлайн тарзда ҳисоб варақ юбориш имконияти мавжудлиги
  • opportunity icon Чипталарни онлайн тарзда тизимга қайтариш тизими мавжудлиги
  • opportunity icon Чипталарни ПДФ шаклда юклаб олиш ва ушбу файл билан йўловчи поездларга чиқиш имкониятини мавжудлиги