"Рақамли ҳукумат – 2028" стратегияси

Миссия

Бизнинг миссиямиз — рақамлаштириш орқали одамлар ҳаётини енгиллаштириш.

Умумий қоидалар

«Рақамли ҳукумат – 2028» стратегияси (кейинги ўринларда – Стратегия) ижтимоий соҳа ва давлат бошқаруви тизимини рақамли ривожлантиришни жадаллаштириш, шу жумладан рақамли давлат хизматларини кўрсатиш механизмларини янада такомиллаштириш мақсадида ишлаб чиқилган.

Стратегия Ўзбекистон Республикасида рақамли ҳукуматни ривожлантиришнинг стратегик мақсадлари, устувор йўналишлари ҳамда ўрта ва узоқ муддатли истиқболли вазифаларини белгилайди, шунингдек, БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадлари ва электрон ҳукумат ривожланиш рейтингида белгиланган устуворликлардан келиб чиққан ҳолда рақамли технологияларни кенг жорий этиш учун асос бўлиб хизмат қилади.

Рақамли ҳукуматни ривожлантиришнинг асосий тамойиллари

Рақамли ҳукуматни ривожлантиришнинг асосий 9 та тамойили қуйидагилар ҳисобланади:

Рақамли ҳукуматни ривожлантиришнинг асосий тамойиллари

Рақамли ҳукумат архитектураси
Аҳоли
Тадбиркорлик субъектлари
Электрон ҳукумат маълумотларни қайта ишлаш маркази
Идоралараро интеграцион платформа
Рақамли маълумотлар платформаси
Телекоммуникация тармоғи
Стратегиянинг Барқарор ривожланиш мақсадлари билан боғлиқлиги

«Рақамли ҳукумат – 2028» стратегияси БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадларида белгиланган устувор вазифаларни инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилган.
Ўзбекистонда Барқарор ривожланиш мақсадларининг 4-мақсадига эришишга 9 та миллий вазифа қаратилган бўлиб, 4.4-вазифага мувофиқ 2030 йилгача ишга жойлашиш, муносиб ишга эга бўлиш ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун меҳнат бозорида талаб катта бўлган кўникмаларга, шу жумладан, касбий-техник кўникмаларга эга ёшлар ва катталар сонини жиддий равишда кўпайтириш белгиланган.
Ушбу вазифани амалга оширилишини ўлчовчи кўрсаткичлардан бири «Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги кўникмаларга эга ёшлар ва катталарнинг улуши (кўникма турлари бўйича)» бўлиб, «Рақамли ҳукумат – 2028» стратегиясининг 2.6-бўлимида аҳолининг барча қатламлари орасида рақамли кўникмаларни ошириш мақсадида амалга ошириладиган тадбирлар белгиланган.
Шунингдек, Стратегиянинг 2.2-бўлимида (Рақамли инфратузилмани ривожлантиришнинг устувор йўналишлари) келтирилган чора-тадбирлар ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш имкониятларини сезиларли даражада кенгайтириш ҳамда Интернетдан фойдаланишни ҳамма учун очиқ ва арзон бўлишини таъминлашга қаратилган 9.c-вазифага эришишга хизмат қилади.

«Ўзбекистон – 2030» стратегияси

«Ўзбекистон – 2030» стратегиясида 2030 йилгача 5 та устувор йўналиш бўйича эришиладиган 100 та мақсад ва уларнинг самарадорлик кўрсаткичлари белгиланган. Ушбу мақсадларнинг 33-, 57- ва 77-лари рақамлаштириш соҳаси билан бевосита боғлиқ. Хусусан, «Ўзбекистон – 2030» стратегиясининг 57-мақсадида рақамли ҳукумат йўналиши бўйича БМТнинг Электрон ҳукумат рейтингида топ-30 таликка киришга эришиш, «Рақамли ҳукумат» дастури доирасида 300 та устувор лойиҳаларни ишга тушириш, Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказларини бешинчи авлод алоқа тармоғи билан қамраб олиш, 77-мақсадга мувофиқ эса — давлат хизматларини рақамлаштиришнинг кўламини кенгайтириш бўйича самарадорлик кўрсаткичлари белгиланган. Жумладан, “Рақамли ҳукумат – 2028” стратегиясининг 2.2-бўлимида рақамли инфратузилмани ривожлантиришнинг устувор йўналишлари, 2.3-бўлимида давлат хизматларини рақамлаштиришни ривожлантириш мақсадида амалга ошириладиган тадбирлар қайд этилган.

Мақсадли кўрсаткичлар
Кўрсаткич номи
Ўлчов бирлиги
2027 йил
2028 йил
Ягона порталдаги электрон хизматлар сони, шундан:
та
970
1 060
Ягона порталнинг мобил иловасидаги хизматлар сони
та
727,5
795
Ягона портал фойдаланувчилари сони
млн нафар
14,8
17
Ягона порталда кўрсатилган хизматлар сони
млн.та
43,2
51,84
«id.egov.uz» фойдаланувчилари сони
минг нафар
15 300
17 500
Интеграцион платформа орқали маълумот алмашинуви сони
млн.та
4 179,6
4 776,7
Ягона биллинг орқали амалга оширилган трансакциялар сони
млн.та
67,5
74,1
БМТнинг Электрон ҳукуматни ривожлантириш рейтингида «Топ-30» талигига киришга эришиш
ўрин
45
Электрон шаклда кўрсатиладиган давлат хизматлари улушини 90 фоиздан ошириш
фоиз
75
80
Фақат Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кўрсатиладиган хизматлар улушини 50 фоизгача етказиш
фоиз
30
35
Ягона порталнинг мобил иловасида жорий этилган хизматлар улушини жами хизматларга нисбатан 60 фоизга етказиш
фоиз
40
45
Ягона интерактив давлат хизматлари порталида сунъий интеллект асосида кўрсатилаётган хизматлар улуши
фоиз
3
5
«Рақамли ҳукумат» тизимининг ягона платформасига уланган сервислар сонини 700 тага етказиб, ҳужжатлар ва муносабатларнинг рақамли шаклда бўлишини таъминлаш
та
550
600