solution icon
Ташқи мeҳнат мигратсияси учун хизматлар кўрсатиш бўйича дастурий мажмуаси
Онлайн тизим чет элда вақтинча ишлашни истаган фуқароларга иш берувчи мамлакатда бўлиш қоидалари тўғрисида маълумот беради xorijdaish.uz
Афзалликлари
  • advantage icon Жараёнларни рақамлаштириш ва уларнинг шаффофлигини таъминлаш
  • advantage icon Фуқаролар учун масофадан мурожаат қилиш имконияти
  • advantage icon Маълумотларни марказлашган ҳолда сақлаш ва таҳлил қилиш
  • advantage icon Инсон омили таъсирини камайтириш ҳисобига кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш
  • advantage icon Давлат органлари ўртасида тезкор ва ишончли маълумот алмашинувини таъминлаш
Лойиҳа ҳақида

Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хорижда қонуний ва хавфсиз иш билан таъминлашга қаратилган, меҳнат миграцияси жараёнларини рақамлаштириш, аризаларни онлайн қабул қилиш, вакансияларни бошқариш ва давлат органлари билан автоматик маълумот алмашинувини таъминловчи ягона рақамли ахборот тизими.

Тизимнинг мақсад ва вазифалари

Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хорижда қонуний, хавфсиз ва шаффоф иш билан таъминлаш жараёнларини рақамлаштириш, меҳнат миграциясини самарали бошқариш ҳамда давлат органлари ва фойдаланувчилар ўртасидаги ҳамкорликни автоматлаштириш.

Хориждаги бўш иш ўринлари (вакансиялар) ва ишга жойлашиш учун топширилган аризаларни электрон бошқариш.
Меҳнат миграцияси бўйича маълумотларни ягона ахборот тизимида юритиш.
Давлат органлари билан автоматик маълумот алмашинувини таъминлаш.
Маълумотлар хавфсизлиги ва маҳфийлигини таъминлаш.

Тизимдан рўйхатдан ўтиш

Тизим хизматларидан фойдаланиш учун Ягона идентификация тизими (id.egov.uz). Бунинг учун жисмоний шахс туғилган санаси, паспорт серияси ва рақами, электрон почта манзили ҳамда телефон рақамини киритиши талаб этилади.

Агар фуқаро илгари OneID тизимида рўйхатдан ўтган бўлса, у мавжуд логин ва пароль ёки электрон рақамли имзо (ЭРИ) орқали тизимга кириш имкониятига эга. 

Статистика

Рўйхатдан ўтган фойдаланувчилар: 2 497 442 нафар 

Иш берувчилар: 533 та

Кўрсатилган хизматлар сони: 1 779 760 та 

Мобил дастурни юклаб олиш

Хизматлардан мобил иловалар орқали фойдаланиш учун қуйидаги ҳаволалардан юклаб олишингиз мумкин:

Имкониятлари
  • opportunity icon Аризаларни онлайн юбориш ва уларнинг ҳолатини (статусини) кузатиб бориш
  • opportunity icon Хориждаги бўш иш ўринлари билан танишиш ва уларни бошқариш
  • opportunity icon Давлат органлари билан автоматлаштирилган маълумот алмашинуви
  • opportunity icon Маълумотларни марказлашган ҳолда сақлаш ва таҳлил қилиш