Ижтимоий-меҳнат соҳасида замонавий ахборот технологияларини фаол қўллаш, пенсия таъминоти ҳуқуқларини расмийлаштиришда меҳнат стажи аниқ ҳисоблаш, аҳоли бандлиги ҳақидаги шаффоф ва долзарб маълумотларни шакллантириш.
Тизим мақсадлари:
Пенсия таъминоти ҳуқуқларини расмийлаштиришда меҳнат стажи аниқ ҳисоблаш, аҳоли бандлиги ҳақидаги шаффоф ва долзарб маълумотларни шакллантириш.
Тизим вазифалари:
- иш берувчилар ва ходимлар ўртасидаги меҳнат муносабатларини рўйхатдан ўтказиш;
- иш берувчиларнинг тузилмаси (штатлар жадвали), шу жумладан мавжуд ва яратиладиган иш ўринлари, меҳнат шароитлари тўғрисидаги электрон маълумотлар базасини шакллантириш;
- ходимнинг меҳнат стажини ҳисоблаш тўғрисидаги маълумотлар асосланган электрон меҳнат дафтарчасини шакллантириш ва юритиш;
- аҳоли бандлигини таъминлаш соҳасида давлат сиёсатини амалга оширишни мувофиқлаштириш даражасини ва унинг самарадорлигини ошириш учун меҳнат бозори кўрсаткичлари ҳолати ва динамикаси тўғрисидаги ахборотлардан иборат маълумотларни идоралараро тизимлаштирилган тарзда ва мунтазам равишда электрон алмашишни жорий этиш.
Фойдаланувчилар сони 13 миллионга яқин.
Маълумотлар базалари интеграция қилинган давлат идоралари:
Персоналлаштириш агентлиги, Ички ишлар вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Солиқ қўмитаси, Халқ банки, «Ўзархив» агентлиги.