“E-auksion” электрон савдо платформаси — электрон онлайн-аукцион ва танловларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш учун зарур ахборотни киритиш, сақлаш ва қайта ишлаш, шунингдек, истаги бўлган жисмоний ва юридик шахсларнинг бундай аукцион ва танловлар жараёнига кириш ҳамда уларда қатнашиш имконини таъминлайдиган ахборот тизими;
Тизим мақсадлари:
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумати қарорларига асосан давлат мулки объектлари ва ижараси, ер участкалари ва бошқа турдаги мол-мулкларни сотиш бўйича аукцион ва танлов савдоларининг қонунийлиги, шаффофлиги ва холислигини таъминлаш, нарх-наво манипуляцияси ва бошқа суиистеъмолчиликларга йўл қўймаслик ҳамда уларнинг олдини олиш
Тизим вазифалари:
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумати қарорларига асосан давлат мулки объектлари ва ижараси, ер участкалари ва бошқа турдаги мол-мулкларни сотиш бўйича аукцион ва танлов савдоларини ташкил этиш
Онлайн рўйхатдан ўтиш;
Электрон ҳисобварақ очиш;
Электрон ҳисобварақ электрон толов тизимлари орқали тўлдириш;
Реал вақт режимида сотув жараёнини кузатиб бориш
Аукционларда онлайн қатнашиш;
Ҳужжатларни электрон расмийлаштириш
Barcga аукционлар – 21 млн
Фойдаланувчилар сони - 2.3млн,
Интегратсиялашган тизимлар сони 15+,
Бир кунда сайт/порталга ташриф буюрувчилар ўртача сони-5000-15000 дона,