Норматив-ҳуқуқий ҳужжат номи: Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони
Норматив-ҳуқуқий асос рақами: ПФ-6044, 24.08.2020
«Лицензиялаш ва рухсатнома бериш жараёнларини автоматлаштириш» тизими — лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш ҳамда бюрократик тўсиқларни бартараф этиш орқали тадбиркорлик субъектлари фаолияти учун янада кенг шарт-шароитларни яратишга қаратилган.
- лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомилларидан ўтиш жараёнлари автаматлаштириш;
- лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомилларини амалга ошириш чоғида давлат органлари ва ташкилотлар ҳамкорлигини таминлаш;
- лицензия, рухсат бериш ва хабардор қилиш талаблари ҳамда шартларининг бажарилиши мониторингини ўтказиш;
- давлат хизматларини кўрсатишнинг шаффоф механизмларини яратиш, муддатларни қисқартириш ва уларни кўрсатиш тартибининг бажарилиши устидан марказлашган назоратни амалга ошириш орқали давлат хизматлари кўрсатиш сифатини ошириш;
- давлат хизматларини олишда фуқаролар, тадбиркорлик субектлари ва давлат органлари учун харажатларни камайтириш.
Тизимга кириш Ягона идентификация тизими (id.egov.uz) орқали идентификациядан ўтгандан сўнг, шунингдек электрон почта орқали ёки электрон рақамли имзо (ЭРИ) ёрдамида амалга оширилади.