ATTO иловаси - жамоат транспортида нақдсиз тўловларни амалга ошириш учун мўлжалланган тизим ҳисобланади. Иловада транспорт хизматларидан фойдаланиш учун қўшимча қулайликлар, яъни автобуслар ҳаракат жадвалларини кўриш, метрополитен ва автобус бекатлари ҳақидаги маълумотларни олиш имконияти яратилган.
Тизим мақсадлари:
Жамоат транспортида нақд пулсиз тўловни тўлиқ жорий этиш ва оммалаштириш;
Йўл ҳақи тушумларининг шаффофлиги ва ҳисобдорлигини таъминлаш;
Йўловчилар оқимини ҳисобга олиш ва таҳлил қилиш;
Имтиёзли йўловчилар ҳисобини юритиш;
Маълумотлар асосида шаҳар жамоат транспортини бошқаришни такомиллаштириш;
Транспорт хизматлари сифатини ошириш ва йўловчилар учун қулайликлар яратиш.
Тизим вазифалари:
Электрон тўловларни қабул қилиш;
Йўловчилар оқими бўйича статистикани йиғиш;
Ҳар бир йўналиш бўйича даромадларни ҳисоблаш;
Транспорт ҳаракатини онлайн мониторинг қилиш;
Тарифлар ва имтиёзли тоифаларни бошқариш.
Республиканинг 14 вилоятидаги 25 та шаҳарларида жорий қилинган;
4200 дан зиёд валидаторлар ўрнатилган;
Нақдсиз тўлов улуши 98 %ни ташкил этмоқда