Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари талабаларини турли фанлар бўйича олимпиадалар орқали рағбатлантириш ва уларни рақамли шаклда ташкил этиш учун мўлжалланган онлайн платформадир. Тизим олий таълим муассасалари ва талабаларга онлайн рўйхатдан ўтиш, тест топшириш, натижаларни кўриш ва диплом олиш каби жараёнларни автоматлаштирилган ҳолда тақдим этади.
Тизим мақсадлари:
Бу платформа олий таълим муассасалари ўртасида илмий ва академик олимпиадаларни масофавий ташкил этиш тизимини яратиш, иқтидорли талабаларни аниқлаш ва уларни қўллаб‑қувватлашни таъминлаш учун жорий этилган.
Тизим вазифалари:
Бакалавриат босқичининг тегишли таълим йўналишларида таҳсил олаётган битирувчи (4-босқич) талабалари ўртасида онлайн олимпиада ўтказиш;
“Кимё”, “Биология”, “Физика” ҳамда “Информатика ва ахборот технологиялари” фанлари бўйича иқтидорли талабаларни аниқлаш ва қўллаб-қувватлаш;
I, II ва III ўринларни эгаллаган ғолибларни аниқлаш ва рағбатлантириш жараёнларини рақамлаштириш;
Талабалар билимини чуқурлаштириш, илм-фан соҳасида таълимни оммалаштириш ва тарғиб қилиш.
Фойдаланувчилар сони: 754
Сайт/порталга ташриф буюрувчилар сони: 754