solution icon
"ТОМЧИ" мобил иловаси
Сувни тежайдиган технологияларнинг афзалликлари ва уларни сув ресурсларидан самарали ва оқилона фойдаланишга жорий этиш билан боғлиқ амалий чора-тадбирлар тўғрисида батафсил маълумот бериш. play.google.com
Афзалликлари
  • advantage icon TOMCHI онлайн ва офлайн режимда чўнтак иловаси сифатида ишлаши мумкин
  • advantage icon Янгиликлар ва мақолалар ҳақида автоматик кундалик билдиришномаларни олинг
  • advantage icon Корхоналар ва фермерлар ўз маҳсулотлари ва хизматларини шахсий кабинет орқали доимий равишда янгилаб туришади
Лойиҳа ҳақида

TOMCHI мобил иловаси – Сув тежовчи технологиялар соҳасида тўлиқ расмий маълумот берувчи ягона платформа ҳисобланади. Жисмоний ва юридик шахсларга мўлжалланган ушбу илова хизматлари Ягона порталга ҳам интеграция қилинган. Илова ёрдамида уйдан чиқмасдан сув тежаш технологиялари бўйича барча маълумотларга эга бўлиш, калькулятор, субсидия ҳисоблаш, корхоналар базаси ва бошқа хизматларидан фойдаланиш мумкин. Бунинг учун чўнтак иловаси бўлиши кифоя.

Масалан, маълум бир ер майдонига қандай экин экиш, майдон юзаси қисмини танлаш орқали ўша майдонга қандай турдаги сув тежовчи технология жалб этилади, уларнинг бирламчи суммаси ва давлат томонидан ажратилиши кутилаётган субсидия миқдори автоматик шаклда аниқлаб берилади. Бундан ташқари соҳа юзасидан керакли видеолавҳалар, мақолалар, китоблар, янгиликлар, анимацион расмлар, республикада фаолият юритаётган маҳаллий ва хорижий корхоналар маълумотлари, уларнинг маҳсулотлари турлари, расмлари, параметрлари, маҳсулот нархлари, охирги бажарган ишлари ва бошқа маълумотлар билан танишиш имкони ҳам бор.

Мобил илованинг мақсад ва вазифалари

Мазкур илова биринчи навбатда Ўзбекистонда сув ресурсларини бошқаришда сувдан оқилона фойдаланиш, уни тежаш, имкон қадар асраб-авайлаш, ақлли суғориш орқали барқарорлик ва маҳсулдорликни оширишга қаратилган.

Шунингдек, сув ресурсларидан самарали фойдаланишда давлат идораларидан тортиб фермерларгача бўлган барча манфаатдор томонлар ўртасида ҳамкорликни ривожлантиришга хизмат қилади. Бундан ташқари, TOMCHI онгли қарорлар қабул қилиш учун реал вақт режимида сув тежовчи технологияларни жорий қилувчи корхоналар билан боғлиқ маълумотларга осон киришни таъминлайди ва фермерларга барқарор суғориш амалиёти бўйича тушунчалар беради.

Мобил иловада рўйхатдан ўтиш

«Tomchi» мобил иловаси суғоришда тежамкорлик усуллари ҳақидаги ахборотларга тезкорлик билан эга бўлиш, уларнинг афзалликларини тушунтириш ҳамда сувни тежайдиган технологияларни жорий этишнинг тахминий баҳосини ҳисоблаш имконини беради.

Статистика

  • Мақолалар: 257
  • Янгиликлар: 2 343
  • Видео: 81
  • Фотогалерея: 3
  • Китоблар: 26
  • Ҳужжатлар: 7
  • Хатлар (жавоб берилди): 457
  • Илова ўрнатилган сони: 6 529

Корхоналар:

  • Ишлаб чиқарувчи корхоналар: 7
  • Қурувчи корхоналар: 21

Калькулятор:

  • 4 хил суғориш тури бўйича экин майдони ҳамда экин турига қараб харажатларни ҳисоблаш
  • Гидрогель
  • Ҳовуз қуриш харажатлари
  • Сув солиғини ҳисоблаш
Мобил дастурни юклаб олиш

Хизматлардан мобил иловалар орқали фойдаланиш учун қуйидаги ҳаволалардан юклаб олишингиз мумкин:

Имкониятлари
  • opportunity icon Ўзбекистон ва дунёда сувдан тежамкор фойдаланиш бўйича долзарб янгиликларни ҳар куни ўқиш имконияти
  • opportunity icon Ақлли суғориш усуллари, сувни тежайдиган технологиялар имкониятлари, улардан самарали фойдаланиш бўйича амалий тавсиялар мавзуларига бўлинган 200 дан ортиқ мақолалар тўплами
  • opportunity icon Сувни тежайдиган технологияларни ишлаб чиқариш, корхоналарни лойиҳалаш ва жорий этиш (қуриш), уларнинг шахсий кабинети, сўнгги ишларининг намуналари (портфолио)
  • opportunity icon Барча даражадаги фермерлар учун мўлжалланган шахсий кабинет, мутасаддилар ёки қурувчи корхоналарга мурожаатлар учун махсус имкониятлар
  • opportunity icon Автоматик тарзда дастлабки хомаки лойиҳалаш, материал ва нархларни симуляция қилиб бериш имкониятини берувчи калькулятор
  • opportunity icon TOMCHI реестрига кирган корхоналарни реал вақт режимида текшириш имконияти