solution icon
“Очиқ бюджет” Портали
Fuqarolar, xoʻjalik yurituvchi subyektlar va boshqa manfaatdor foydalanuvchilar uchun moliyaviy shaffoflik, hukumatning ochiqligi va hisobdorligini oshirish uchun yaratilgan openbudget.uz
Афзалликлари
  • advantage icon Шаффофлик ва очиқликни ошириш
  • advantage icon Фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг иштирокини таъминлаш
  • advantage icon Маълумотлардан фойдаланиш қулайлиги ва тушунарлилиги
  • advantage icon Таҳлил ва қарор қабул қилиш сифатини ошириш
  • advantage icon Халқаро рейтингларда иштирок этиш имкониятини кенгайтириш
Лойиҳа ҳақида

Ушбу ахборот ресурси (тизим)ни ишлаб чиқиш ва фаолият юритиш Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига асосланади:

1.    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 августдаги
ПҚ-3917-сонли Қарори
«Бюджет маълумотларининг очиқлигини таъминлаш ва фуқароларнинг бюджет жараёнида фаол иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида».
2.    Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекси, бюджет тизими, бюджет жараёни ва давлат молиясининг шаффофлиги тамойилларини тартибга солади.
3.    Ўзбекистон Республикаси Қонуни
«Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида», расмий ахборотга кириш механизмларини белгилайди.
4.    Ўзбекистон Республикаси Қонуни
«Электрон ҳукумат тўғрисида», давлат бошқарувида ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш ҳуқуқий асосларини белгилайди.

5.    Ўзбекистон Республикаси Қонуни
«Ахборотлаштириш тўғрисида», ахборот тизимлари ва ресурсларини яратиш, жорий этиш ва эксплуатация қилиш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солади.
6.    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги
УП-4947-сонли Қарори
«Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси», 2017–2021 йилларга мўлжалланган бешта устувор йўналишларни белгилайди.
7.    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 27 июндаги
ПҚ-1989-сонли Қарори
«Ўзбекистон Республикаси Миллий ахборот-коммуникация тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида».
8.    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 7 августдаги
232-сонли Қарори
«Ўзбекистон Республикаси ҳукумат порталини интернет тармоғида янада такомиллаштириш, очиқ маълумотларни тақдим этиш ҳисобига» чора-тадбирлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 7 августдаги
232-сонли Қарори
«Ўзбекистон Республикаси ҳукумат порталини интернет тармоғида янада такомиллаштириш, очиқ маълумотларни тақдим этиш ҳисобига» чора-тадбирлари

Тизимнинг мақсад ва вазифалари

Тизим мақсадлари:

Фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларини бюджет жараёни билан таништириш
Тизим орқали давлат бюджети ва унинг ижроси бўйича ишончли ва тушунарли маълумотларни тақдим этиш.

Фуқароларни ва жамоатчиликни бюджет жараёнида фаол иштирок этишга жалб қилиш
Бюджетни шакллантириш ва унинг ижросини мониторинг қилишда жамоатчиликнинг таклиф ва мулоҳазаларини қабул қилиш.

Давлат молиясининг шаффофлиги ва очиқлигини ошириш
Бюджет маълумотларини очиқ ва визуал шаклда тақдим этиш орқали давлат бошқарувининг ҳисобдорлиги ва шаффофлигини таъминлаш.

Ахборотларни визуализатсия ва таҳлил қилиш имкониятларини яратиш
Агрегацияланган ва деталлаштирилган бюджет кўрсаткичларини ўрганиш ва таҳлил қилиш учун интерактив воситаларни тақдим этиш.

Халқаро рейтинг ва баҳолашларда иштирок этиш учун замин яратиш
Бюджет очиқлиги бўйича халқаро стандартларга мос маълумотларни тақдим этиш ва Ўзбекистоннинг халқаро рейтингларда иштирокини қўллаб-қувватлаш.

Тизим вазифалари:

Бюджет маълумотларини эълон қилиш
Давлат бюджети режалари, даромадлар ва харажатлар бўйича долзарб, тўлиқ ва тушунарли ахборотни барча фойдаланувчилар учун тақдим этиш.

Ахборотни визуализатсия ва таҳлил қилиш
Агрегацияланган ва деталлаштирилган бюджет кўрсаткичларини ўрганиш ва таҳлил қилиш учун интерактив график ва диаграммаларни тақдим этиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва расмий материалларни жойлаштириш
Бюджет сиёсатига оид қонунлар, қарорлар ва бошқа расмий ҳужжатларни ягона ресурсда эълон қилиш.

Фойдаланувчилар билан ўзаро алоқани таъминлаш
Таклиф, мулоҳаза ва саволларни қабул қилиш, фойдаланувчиларга жавоб бериш учун бирлаштирилган механизмларни яратиш.

Жамоатчилик иштирокини рағбатлантириш
Фойдаланувчиларни бюджетни шакллантириш ва мониторинг жараёнларида фаол иштирок этишга жалб қилиш.

Бюджет маълумотларини очиқ ва шаффоф тақдим этиш
Махфий маълумотлардан ташқари барча маълумотларни очиқ форматларда, фойдаланувчи учун тушунарли шаклда тақдим этиш.

Статистика

Охирги 3-5 йил
Фойдаланувчилар сони 2 777 058 та
Ташабуслар сони 640 937 та
Овозлар сони 95 155 225 та
Интегратсиялар сони 7 та

 

Мобил дастурни юклаб олиш

Хизматлардан мобил иловалар орқали фойдаланиш учун қуйидаги ҳаволалардан юклаб олишингиз мумкин:

Имкониятлари
  • opportunity icon Фуқаролар ташаббуслари (Participatory Budgeting)
  • opportunity icon Овоз бериш тизими
  • opportunity icon Шаффофлик ва очиқ маълумотлар
  • opportunity icon Мониторинг ва ҳисобот
  • opportunity icon Ҳудудий ва тематик филтрлаш
  • opportunity icon Статистик таҳлил
  • opportunity icon Фуқаролар билан алоқа
  • opportunity icon Ҳуқуқий асос ва регламент