solution icon
Электрон шаҳодатнома ахборот тизими
Мазкур лойиҳа мактаб битирувчилари шаҳодатномаларининг электрон реестрини яратиш орқали барча шаҳодатномаларни рақамлаштириш учун хизмат қилади e-shahodatnoma.uz
Афзалликлари
  • advantage icon Исталган вақтда фойдаланиш имконияти
  • advantage icon Хизматлардан фойдаланиш бепул
  • advantage icon Электрон ҳужжатларни шакллантириш (умумий ўрта таълим соҳасида)
Лойиҳа ҳақида

Электрон шаҳодатнома ахборот тизими - Лойиҳани амалга оширишдан асосий мақсад аввалги йил битирувчилари учун таълим тўғрисидаги ҳужжатларнинг дубликатини бериш тизимини такомиллаштириш, битирувчиларнинг шаҳодатномаларини жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР)га боғлаш орқали идоралараро электрон тизимларга интеграция қилиш ҳамда ўқув йили якунида мактаб битирувчиларига электрон шаҳодатнома берилишини таъминлашдан иборат.

Ахборот тизимининг мақсад ва вазифалари

-   умумий ўрта таълим тўғрисидаги ҳужжатларнинг электрон маълумотлар базасини яратиш;
- мактаб битирувчиларининг шаҳодатномалари реестрини яратиш орқали шаҳодатномаларни рақамлаштириш;
-    мавжуд платформа билан интеграция орқали олинган 6 йиллик ўртача баҳолар ҳақидаги маълумотлар асосида электрон шаҳодатнома бериш ва аввалги йил битирувчилари учун таълим тўғрисидаги ҳужжатларнинг дубликатини бериш тизимини такомиллаштириш;
-    битирувчиларнинг шаҳодатномаларини жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР)га боғлаш орқали идоралараро электрон тизимларга интеграция қилиш;
-    шаҳодатномаларни қалбакилаштиришнинг олдини олиш;
-    ўқув йили якунида мактаб битирувчиларига электрон шаҳодатнома берилишини таъминлаш.

Ахборот тизимида рўйхатдан ўтиш

Электрон шаҳодатнома ахборот тизимидан фойдаланиш учун ташкилотлар Ягона идентификация тизими (id.egov.uz) саҳифасига кириб, логин ва паролни киритади. Электрон шаҳодатномани олиш учун рўйхатдан ўтиш шарт эмас.

Имкониятлари
  • opportunity icon Электрон шаҳодатномаларни бериш имконияти яратилган
  • opportunity icon Фойдаланувчилар электрон шаҳодатномаларнинг дубликатларини олиш учун ариза бериши, Ўзбекистон Республикаси таълим муассасалари эса аризаларни текшириши ва тасдиқлаши мумкин
  • opportunity icon Сўнгги 6 йил учун ўртача баҳони шакллантириш имконияти яратилган
  • opportunity icon Экстернат тартибида имтиҳонлар олиш учун аризалар қабул қилиш имконияти яратилган