- Йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасида фаолиятни электронлаштириш ва маълумотлар базаларини ягона платформада интеграциялаш ва тўплаш орқали фаолиятда зарурий маълумотларга тезкор эга бўлиш;
- Жойлардаги йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимларининг иш юритувидаги ҳисоботларини электрон жўнатиш;
- Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари фаолиятда юритадиган ҳужжатларни электронлаштириш орқали меҳнат ҳажмини қисқартириш;
- Ягона тизимга бирлаштириш ҳамда ягона идентификация тизимидан фойдаланган ҳолда бир тизимдан иккинчи тизимга ўтишда ортиқча оворагарчиликни қисқартириш.
- Ахборот тизимларининг ягона тизимга бирлашиши орқали келгусида техник кўмаклашиш маблағларини қисқартириш.
Ахборот тизимида фойдаланувчиларга рол ажратиш ходимнинг ишга қабул қилинганлиги тўғрисидаги буйруқнинг нусхаси асосида ходимнинг паспорт маълумотларини киритиш йўли билан амалга оширилади