Ўзбекистон Республикаси атроф‑муҳит ифлосланишини мониторинг қилиш миллий платформаси бўлиб, у атмосфера ҳавоси, сув ва тупроқ каби асосий табиий компонентларнинг ифлосланиш даражасини интерактив харита ва статистик маълумотлар орқали реал вақт режимида кўрсатади. Тизим Атмосфера ҳавоси сифати индекслари, асосий зарарли моддалар концентрацияси, сув сифати кўрсаткичлари ва тупроқ мониторинги бўйича маълумотларни жамлаб беради ҳамда уларни стандартлар билан солиштириб баҳолайди.
Бу платформа “Атмосфера ҳавосининг ифлосланишини мониторингини автоматлаштириш” лойиҳаси доирасида, Узгидромет, Миллий экология ва иқлим ўзгариши қўмитаси, илмий тадқиқот институтлари ва Замин халқаро жамоат фонди ҳамкорлигида ишлаб чиқилган. Маълумотлар базасига автоматик мониторинг станциялари ва кўплаб доимий кузатув пунктлари орқали олинган маълумотлар узатилади.
Платформада атмосфера ҳавоси сифати даражалари учун илёсланиш индекслари (ИЗА / АҚИ) шкалалари кўрсатилган бўлиб,
Атмосфера ҳавоси сифатини реал вақтда аниқлаш орқали аҳолини зарарли моддаларга дучор бўлишидан олдин огоҳлантиради.
Сув ва тупроқ ифлосланиши бўйича индикаторларни жамлаб, атроф‑муҳит ҳолатини яхлит баҳолашга ёрдам беради.
Шошилинч ҳолатлар ва экологик хавфлар бўйича маълумотларни тезкор тақдим этиб, тегишли чора‑тадбирларни режалаштиришда асос бўлади.
Тизим рақамли ҳукумат тизимининг Идоралараро интегатсиялашув платформаси орқали 10 дан ортиқ вазирлик ва идоралар билан интегратсиялашган.
Тизмидан бир вақтнинг ўзида 10 мингга яқин фойдаланувчилар томонидан фойдаланиш имконияти мавжуд.