solution icon
“Болалар боғчаси” ахборот тизими
Болаларни мактабгача таълимга қамраб олиш ва уни мониторинг қилиш учун автоматлаштирилган ахборот тизими bbit.uz
Афзалликлари
  • advantage icon Ўз ҳудудига яқин МТТларнинг жойлашуви билан танишиш
  • advantage icon МТТдаги гуруҳ, тарбияланувчилар ва бўш ўринлар сони
  • advantage icon МТТга жойлаштириш учун берилган ариза ҳолатини доимий назорат қилиш
Лойиҳа ҳақида

Мактабгача таълим ташкилотларидаги бўш жойларнинг электрон ҳисобини юритиш, болаларни ташкилотларга қабул қилиш учун электрон навбатни шакллантириш ва йўлланмаларни расмийлаштириш ушбу ахборот тизими томонидан амалга оширилади. Болаларни мактабгача таълим ташкилотларига жойлаштириш учун ўз ҳудудига яқин МТТларнинг жойлашуви, улардаги бўш ўринлар сони ва бошқа маълумотларни ҳамда МТТга жойлаштириш учун берилган ариза ҳолатини мунтазам равишда search.mpe.uz портали орқали текшириш мумкин.

Мақсад ва вазифалари

-    Мактабгача таълим ташкилотларининг реестрини юритиш
-    болаларни мактабгача таълимга қамраб олиш ва уни мониторинг қилиш 
-    болаларни мактабгача таълим ташкилотларига навбатга қўйиш ва ташкилотга қабул қилиш

Мобил дастурни юклаб олиш

Хизматлардан мобил иловалар орқали фойдаланиш учун қуйидаги ҳаволалардан юклаб олишингиз мумкин:

Имкониятлари
  • opportunity icon Республикадаги исталган мактабгача таълим ташкилотлари маълумотларини кўриш
  • opportunity icon Навбатга қўйишда ариза берувчига тақдим этилган уникал ариза рақами ёки боланинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома маълумотлари билан навбатни текшириш
  • opportunity icon Боланинг умумий навбатдаги ва ёш бўйича навбатдаги ўрнини текшириш
  • opportunity icon Мактабгача таълим ташкилотлари номи, манзили, қуввати, тарбияланувчилар сони, гуруҳлар кесимида тарбияланувчилар ва бўш ўринлар сони бўйича маълумотларни кўриш
  • opportunity icon Ташкилотдаги умумий ва ёш бўйича навбатлар сони ҳамда навбатдаги ариза маълумотларини (ариза рақами, берилган санаси, боланинг туғилган санаси ва ариза тури) кўриш