Ишлаб чиқиш учун асос:
1. Майнинг фаолиятини амалга ошириш учун рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги низом (2023 йил 29 сентябрда 3461-сон билан рўйхатдан ўтказилган);
2. Ўзбекистон Республикаси резидентлари томонидан крипто-активларни чиқариш, чиқарилишини рўйхатга олиш ва муомалага киритиш тартиби тўғрисидаги низом (2022 йил 28 ноябрда 3397-сон билан рўйхатдан ўтказилган).
“Регистрация” ахборот тизими қуйидагиларни таъминлайди:
- ваколатли орган томонидан лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари соҳасида давлат функцияларини амалга ошириш учун зарур бўлган ахборотни йиғиш, сақлаш ва қайта ишлаш вазифаларини автоматлаштириш;
- ахборотни E2B R3 форматига мувофиқ сақлаш;
- ахборотни экспорт ва импорт қилиш;
- таҳлилий ҳисоботларни шакллантириш;
- маълумотларни графиклар ва жадваллар кўринишида визуализация қилиш;
- иштирокчилар учун “шахсий кабинет” кўринишида персоналлаштирилган кириш;
- крипто-активлар ва суғурта бозори муомаласи соҳасида статистик ва маълумотнома ахборотини тақдим этиш, кўриб чиқиш ва қайта ишлаш.
“Регистрация” ахборот тизими тадбиркорлик субъектлари томонидан лицензиялаш, рўйхатдан ўтказиш ва хабардор қилиш тартиб-таомилларидан ўтиш жараёнларини автоматлаштириш, шунингдек уларнинг фаолияти тўғрисидаги ҳисоботларни йиғиш ва таҳлил қилиш учун мўлжалланган.
ИС “Регистрация”нинг мақсади:
- юридик шахсларни (қимматли қоғозлар бозоридаги профессионал фаолият иштирокчилари, Интернет тармоғида ўйинлар, лотереялар ва букмекерлик фаолияти ташкилотчилари, суғурта фаолияти, шунингдек крипто-активлар муомаласи соҳасидаги субъектлар) рўйхатдан ўтказиш ва лицензиялаш механизмини жорий этиш;
- юридик шахслардан олинган ҳисоботларни йиғиш ва таҳлил қилиш;
- крипто-активлар муомаласи соҳасида миллий тизимларни ташкил этиш бўйича жаҳон талабларига риоя қилиш;
- крипто-активларни чиқариш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақида ваколатли органга хабарномалар юбориш.
“Регистрация” ахборот тизими қуйидагиларни таъминлайди:
- ваколатли орган томонидан лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари соҳасида давлат функцияларини амалга ошириш учун зарур бўлган ахборотни йиғиш, сақлаш ва қайта ишлаш вазифаларини автоматлаштириш;
- ахборотни E2B R3 форматига мувофиқ сақлаш;
- ахборотни экспорт ва импорт қилиш;
- таҳлилий ҳисоботларни шакллантириш;
- маълумотларни графиклар ва жадваллар кўринишида визуализация қилиш;
- иштирокчилар учун “шахсий кабинет” кўринишида персоналлаштирилган кириш;
- крипто-активлар ва суғурта бозори муомаласи соҳасида статистик ва маълумотнома ахборотини тақдим этиш, кўриб чиқиш ва қайта ишлаш.
Қуйидагилар билан интеграция қилиш назарда тутилган:
1. Ягона идентификация тизими “OneID”
2. Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг “Ягона миллий меҳнат тизими” ААТ
3. Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги
4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги
5. Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги
6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази
7. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги